ВАКАНТ

Навоий вилоят ҳокимининг ёрдамчиси

Телефон: 229-62-40,  факс: 229-62-80.

 

 

Ёрдамчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.

Ёрдамчи ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вилоят ҳокими ҳузурида кўриладиган масалалар юзасидан тегишли ҳужжатларни ҳокимлик мажмуаларидан сўраб олиш ва заруратга қараб бу ҳужжатларни тайёрлашга мажмуалар ходимларини жалб этиш;

вилоят ҳокимининг кўрсатмасига асосан, ўз ваколати доирасида вилоят ҳокимлиги мажмуаларига, бошқарма ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларига топшириқлар бериш;

вилоят ҳокимига ахборот берилган ҳужжатларни ижрочисига қайтариш;

вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, мансабдор шахслар ва фуқароларни қабул қилиш;

вилоят ҳокими иштирокида ўтадиган тадбирларда иштирок этиш.