Тадбирлар

 

 

Навоий вилоятида 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар МЕДИА - РЕЖАСИ

тадбир.pdf

МЕДИА-РЕЖА 4-ЧОРАК.pdf

 

 

 

ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК - КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

 

Барчамизга маълумки 2022 йил давомида Давлатимиз Раҳбарининг Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил асосида ташкил этиш, “Инсон қадри учун” деган устувор тамойил асосида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш”га қаратилган ғоялари орқали ишларни ташкил этганимиз натижасида улкан марраларга эришганимиз ҳеч кимга сир эмас.

“Жонажон Ўзбекистонимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўйяётганини, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бераётганини” Сизу-биз кўриб буни ҳис қилиб турибмиз

Албатта, инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз.

Чунки, ўз-ўзидан равшанки, глобаллашув ва кескин рақобат замони, шиддат билан ўзгараётган ҳаёт бизнинг олдимизга кечиктириб бўлмайдиган, ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда.

Олдимизга қўйилган вазифаларни виждонан бажаришда мамлакатимиз Қонунлари, Давлатимиз Раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган ҳужжатлар дастурил амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Хусусан, “2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да олиб борилган ислоҳатлар натижасида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (67 трлн сўм) 5,5 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (84 трлн сўм) 5,7 фоизга, ҳудудий саноат (6,5 трлн сўм) 16,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги (16 трлн сўм) 3,9 фоизга, қурилиш ишлари (6 трлн сўм) 9,3 фоизга ҳамда хизматлар (9 трлн сўм) 14,2 фоизга ўсишига эришилди.

 

Аҳоли жон бошига эса ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 63,8 млн сўмни (103,4%), саноатда 80,5 млн сўмни (103,6%), қишлоқ хўжалигида 15,4 млн сўмни (101,8%), чакана савдо айланмасида 11,7 млн сўмни (110,0%) ҳамда кўрсатилган хизматларда 8,9 млн сўмни (111,9%) ташкил этди.

Буларнинг натижасида, 2022 йил якунлари билан аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари борасида Республикада 1–ўринда бўлса, вилоятга киритилган инвестициялар, кўрсатилган хизматлар, чакана савдо айланмаси ҳажмлари ҳамда бажарилган қурилиш ишлари бўйича 2-ўринни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва маҳсулот ва хизматлар экспортида эса 3-ўринни эгаллаб, ёш ва навқирон вилоятимиз Республикада ўз мавқеини тобора мустаҳкамлаётганлиги кишига ғурур ва ифтихор билан бирга масъулият ҳам юклайди.

2022 йил давомида вилоятга белгиланган 177 минг нафар аҳолини доимий ва мавсумий ишларга банд қилишдастурининг ижроси 107 фоиз (189,8 минг нафар)га бажарилиши, аҳолининг ишсизлик даражасийил бошидаги 8,8 фоиздан 7,9 фоизга камайишига эришилди.

2022 йил учун вилоят бюджет даромади прогнози 2186,3 млрд сўмтушумлар таъминланиши белгиланган бўлиб, мазкур йиллик белгиланган режа 2432,5 млрд сўмгаёки 111,3 фоизга бажарилиши таъминланди.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига асосан, жами қиймати 4,4 трлн сўмлик 825 та лойиҳалар ишга туширилиб, уларнингэвазига 8,6 минг та янги иш ўринлари яратилди.

Вилоятимизда 244,8млн. долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, унинг миқдори 2021 йилга нисбатан 134 фоизга, 200,5млн. долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, унинг ҳажми 100 фоизга ва экспорт географияси 45 та давлатга етказилиб, 10 та янги бозорлар ўзлаштирилди.

"Темир дафтар"га киритилган 19 782та оилага ҳамда "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"га киритилган қарийиб 37 минг нафарга яқин фуқароларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилди, жами 3 та (Темир, Ёшлар, Аёллар) жамғармага маҳаллий бюджетдан 89,6 млрдсўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, вилоят инфратузилмасини яхшилаш борасида ўтган 2022 йил давомида 932 км ички йўллар таъмирланиб, 17фоизички йўлларнинг аҳволи яхшиланди.

Шу йилнинг ўзида 332 км ичимлик сув тармоғи қурилиб, таъминланганлик даражаси йил бошидаги 68,2 фоиздан 76,0 фоизга етди.

Электр таъминотини яхшилаш бўйича ҳудудларда 1333 км электр узатиш тармоғи, 338 дона трансформатор пункти ва 5 та юқори кучланишли подстанциялар мукаммал ҳамда 2926,5км электр узатиш тармоқлари, 826 дона трансформатор пунктлари жорий таъмирланди. Амалга оширилган ишлар натижасида 25 мингдан ортиқ оилалар, 1,4мингдан ортиқ тадбиркорлик субъетларининг электр таъминоти яхшиланди.

2022 йил давомида 208 та объектларда муқобил энергия манбалари жорий этилиб, 163 та объектдақуввати 2 034 кВтли қуёш панеллари ўрнатилди.

Уй-жой билан таъминлаш бўйича ҳам шу йилнинг ўзида 3 минг 236 хонадонли45такўп қаватли уйлар қурилди, натижада 14мингнафардан ортиқ аҳоли уй-жой билан таъминланди.

Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 2022 йил давомида жами 119 та объектларда, жумладан 6 та боғча, 19 та мактаб, 5 та тиббиёт, 1 та маданият ҳамда 88 та инфратузилма ва бошқа йўналишдаги объектларда қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу мақсадларга 540 млрдсўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилди.

Мактабгача таълим соҳасига давлат бюджетидан ажратилаётган маблағ 2022 йилда 300млрд. сўмни ташкил этиб,ўтган 1 йил давомида мактабгача таълим ташкилотлари сони 1203 га етди ва қамров даражаси 81,9фоизга етказилди.

Умумтаълим мактабларида компьютер ускуналари билан таъминланиши ҳамда оптик толали тез Интернет 100 фоизгаетказилди, Давлат тест маркази маълумоти бўйича вилоятдаги умумтаълим битирувчиларининг7,2 мингнафари ёки 64,4фоизи(республикада энг юқори ўрин) олий таълим талабалари бўлишди.

Соғлиқни сақлаш тизими бўйича 2022 йилнинг ўзида 2та оилавий поликлиника,27 таоилавий шифокорлик ва 109 тамаҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилиши натижасида 290минг нафар аҳолига тиббий хизмат яқинлаштирилди.

790мингаҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган 94мингнафар беморлар амбулатор ва стационар даволанди, уларнинг 701нафаридаюқори технологик амалиётлар ўтказилди.

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида, бирламчи бўғинда кундузги шифо стационар ўринлар сони 458 тадан 882 тага етказилиб, 71,9 мингнафар бемор даволанди.

Шунингдек, вилоятда соҳага оид муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф қилиш учун республика бюджетидан 16,1млрд сўм, маҳаллий бюджетдан 4,2млрд сўммаблағлар ажратилиб, вилоятдаги онкология диспансери, вилоят перинатал маркази, шаҳар туғруқ мажмуаси, шошилинч марказлари зарур тиббий жиҳозлар билан таминланди.

Вилоятдаги 36 та оилавий поликлиника замонавий УТТ, ЭКГ ва замонавий лаборатория ускуналари билан таъминланди.

Бундан ташқари шу кунга қадар вилоятдаги 6 нафар фуқароларга 120 минг АҚШ доллари хисобидаги маблағлар ажратилиб чет элда даволаниши таъминланди.

Аграр соҳадаҳам ислоҳатларни тизимли ташкил этилиши натижасида қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, вилоятда 4,9 минг гектар аҳоли яшаш пунктларига яқин ва сув таъминоти қулай бўлган ерлар 15 минг нафар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратилди ва 28 минг одамлар банд бўлди. Ушбу ерлардан 64,7 минг тонна маҳсулот етиштирилиб 195 млрд сўм даромад олишга эришилди.

2022 йилда пахта ҳосилдорлиги 36,4 ц/га ва ғалла ҳосилдорлиги эса 69,3 ц/гани ташкил қилган бўлса, 107минг тонна (101%) мева етиштирилди.

Вилоятда 2022 йилда 35млрд752млнсўм маблағлар ҳисобига 552 гектар майдонда интенсив усулда сабзавот экинлари экилиб барча тоифа хўжаликлари томонидан 320минг тонна сабзавот маҳсулотлари етиштирилди ва 662та мавсумий иш ўринлари яратилди.

Сув хўжалиги тизимида рақамли технологияларни жорий этиш масалалари доирасида 85та очиқ каналларда (суғориш тармоқлари)ги сувнинг сарф ва сатҳини ўлчаш ва онлайн мониторингини юритиш имконини берувчи “Ақлли сув”, мелиоратив кузатув қудуқларда ер ости сизот сувлари мониторингини юритиш учун мўлжалланган 100дона“Дайвер”, 26та насос станцияларига сув миқдорини “онлайн” назорат қилиш қурилмалари ўрнатилди.

Ирригация тизими каналларини тозалаш ҳамда улардаги гидротехника иншоотлари ва гидропостларни таъмирлаш 210,7 км узунликдаги ирригация тизими каналлари ва 112дона улардаги гидротехника иншоотлар ҳамда 126дона гидропостларда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ички суғориш тармоқлари ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги ички суғориш тармоқларини 439,3 км қисми механизм ёрдамида, 1392,6 км қисми қўл кучи ёрдамида тозаланиб, улардаги 584донагидротехника иншоотлар ва 752дона гидропостлар таъмирланди.

Мелиорация объектларида ишлар бўйича 17 км коллектор дренаж тармоқларини реконструкция қилиш ҳамда 12донамелиоратив тик қудуқлар реконструкция қилиш ҳамда 514,5 кмузунликда таъмирлаш-тиклаш ишлари 14,5 млрдсўмлик ишлар амалга оширилди.

Чорвачилик соҳасида умумий қиймати 186,9 млрд. сўмлик бўлган 81 та лойиҳа ишга туширилиб бунинг натижасида 352 таиш ўрни яратилди.

Шу йил паррандачиликда қиймати 66,1 млрд сўмлик 17 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида қўшимча 3,5 млн. дона тухум ва 1,8 минг тонна гўшт ишлаб чиқариш имконияти яратилди.

Туризмни ривожлантиришда 2022 йил давомида 26,1мингнафар хорижий ва995 минг нафар маҳаллий сайёҳлар ташрифи кузатилди

Вилоятдаги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари сони 188 тага, улардаги ўринлар сони эса 5870 тага етказилди ва 2019 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи 5 баробарга ошди. (54 та меҳмонхона, 10 та дам олиш маскани, 28 та ҳостел, 5 та ўтовли лагер, 91 та меҳмон уйлари).

2022 йилда умумий қиймати 128,0 млрдсўмлик58 та лойиҳалар (9 та меҳмонхона, 8 та хостел, 38 та оилавий меҳмон уйи, 3 та дам олиш маскани) ишга туширилиб, улар ҳисобига 304 та янги иш ўринлари яратилди.

Бугунги кунда вилоятдаги 25та туркомпаниялар 69 та замонавий транспорт воситалари орқали хизмат кўрсатмоқда. 2022 йил бошига турмаршрутлар сони 20 тани ташкил қилган бўлса, йил якунида улар сони 40 тага етказилди.

Вилоятда 340кммасофада 60 та объектдан иборат 14та туризм маршрут (Хатирчи, Нурота, Навбаҳор, Кармана, Қизилтепа туманлари)ларини ўз ичига олган Навоий “туризм халқаси” ташкил этилди.

2022 йилда Нурота тумани Сентоб қишлоғи “Туризм қишлоғи” сифатида ташкил қилинди. Қишлоқда 9,4 млрдсўм маблағлар ҳисобига 5 кмйўл, 2 та селфи зонаси ва бошқа туризм инфратузилмаси яхшиланди. Натижада қишлоқда бугунги кунда 2 та меҳмонхона, 20 та меҳмон уйлари фаолияти ҳамда туризм хизматлари йўлга қўйилиб, 60 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Туризм ва ёндош инфратузилмаларини яхшилаш мақсадида жами 44,3млрдсўм маблағлар ажратилди. Шундан йўл-транспорт инфратузилмаси (48 км) учун 32,1млрдсўм, туризм ёндош инфратузилмаси учун 8,6млрдсўм, Навбаҳор туманидаги Сармишсой ва Учқудуқ туманидаги Тошўрмон маданий мерос объектларини реконструкция қилиш учун 3,5млрдсўм маблағлар ажратилди.

Албатта бу тадбирларни давом эттирган ҳолда 2023 йилга режаларни тўғри олиш учун халқимизнинг фикрини ҳар бир йўналиш бўйича чуқур таҳлил қилишимиз зарур.

Халқимизга қанча имконият яратсак, бунинг фойдаси жамиятимизга ўн карра, юз карра бўлиб қайтади.

Ушбу мақсадлардан келиб чиқиб, Давлатимиз Раҳбарининг Олий мажлисга йўллаган Мурожаатномасида келгуси 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном бердилар.

Бу йил номининг ўзидан маълумки, Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиланганлиги, бу сиёсат бир йил билан чекланиб қолмаслиги, доимо бардавом бўлиши биз раҳбарларнинг ҳалқимиз билан бир тану-жон бўлиб ишлашга улкан масъулият юклайди. Буни барчамиз теран англаб, виждонан ҳис қилиб бирдамлик ва ҳамжиҳатликда бажаришимиз лозим.