Навоий вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
Телефон-факс: (79) 229-62-18
Туғилган йили: 10.08.1975 йил, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани
Миллати: Ўзбек
Маълумоти: 1998 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ), 2007 йилда Ўзекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Журналист, халқаро муносабатлар магистри
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:
1992-1993 йй. - II-ТошМИ муҳарририяти ва нашриёт бўлими радио-газета муҳарррири
1994-1994 йй. - Навоий тумани “Навоий овози” газетаси мусаҳҳиҳи
1995-1998 йй. - “Миллий тикланиш” газетасида мухбир, маъсул котиб ўринбосари
1998-1999 йй. - “Туркистон” газетаси бўлим мудири, маъсул котиб
1999-2006 йй. - Ўзтелерадио компанияси “Ўзбекистон” телеканали “Иқтисод” студияси муҳаррири;
компания Марказий аппарати Девонхонаси етакчи мутахассиси;
“Назорат дастурларини мувофиқлаштириш ва нодавлат телерадиолар билан ишлаш” бўлими бошлиғи;
“Назорат ва маълумотларни мувофиқлаштириш” департаменти директори
2006-2006 йй. - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Телерадиодастурларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари
2006-2007 йй. - Ўз.Респ. Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси тингловчиси
2007-2008 йй. - Ўзбекистон МТРК Телерадиодастурларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари
2008-2012йй. - Ўз. Респ. Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Жаҳон" ахборот агентлигида 1-тоифали мутахассис, етакчи мутахассис, бош мутахассис
2012-2016йй. - Ўз. Респ. Ҳиндистондаги элчихонаси биринчи котиби – мухбирлик пункти мудири
2016-2017йй. - Ўз. Респ. Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Жаҳон" АА етакчи мутахассиси
2017-2021 йй. - Навоий вилояти ҳокимлиги нашри -“Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририяти” давлат корхонаси бош муҳаррири
30.12.2021й. ҳ.в. Навоий вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
МАЖБУРИЯТЛАРИ:
Вилоят ҳокимлиги раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;
ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлайди;
кенг жамоатчиликни вилоят ҳокимлигининг фаолияти, унинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилади;
оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, хизмат билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантиради, ахборот хабарларини тарқатади, оммавий тадбирларни ташкил этади;
вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ахборотни тезкорлик билан жойлаштиради ва ўз вақтида янгилаб боради, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқларни ривожлантиради;
ахборот майдони мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар билан биргаликда таклифлар тайёрлайди, ОАВ, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этади;
вилоят ҳокимлигининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлайди;
вилоят ҳокимлиги фаолиятини хорижий ОАВда сифатли ёритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари билан таъминлайди;
идора фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолати ҳамда миллий ва хорижий ОАВ позициясини таҳлил қилади ва улар тўғрисида вилоят ҳокимига ахборот беради;
вилоят ҳокимлигининг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантиради ва юритади.