Кадрлар салоҳияти

Бугунги кунда Навоий вилоятида 5475 нафар давлат хизматчилари мавжуд бўлиб, уларнинг 1163 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳамда 4237 нафарини эркаклар, 1238 нафарини аёллар ташкил этади.

Ушбу давлат хизматчиларининг 4508 нафариолий маълумотли кадрлардир. 

Бугунги кунда вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларидаги 4338 тамавжуд вакант лавозимлар бўйича очиқ танловлар ташкил этилиб, мазкур вакант лавозимларга жами 29 мингдан ортиқ фуқаролар ҳужжат топширган.

Танловлар якунига кўра1536 нафар фуқароларни давлат хизматига қабул қилинишига эришилди. Битта лавозимга ўртача 6-10 нафаркишини ташкил этмоқда.

Вилоят ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан маҳаллий ҳокимликлар аппаратидаги лавозимларга ҳам ишга қабул қилиш тўлиқ очиқ танловлар асосида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 141 нафар    муносиб кадрлар ҳокимликларга ишга қабул қилинган.

Вилоятдаги 330 тамаҳаллага ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли лавозимларига 990 нафармуносиб кадрлар очиқ мустақил танловлар орқали ишга қабул қилинди.

Ўтган 3 йил давомида вилоят бўйича 1160 нафар давлат хизматчиларининг Давлат бошқаруви академиси, унинг Самарқанд вилоят филиали ҳамда бошқа малака ошириш марказларида турли шаклларда малакалари оширилди.

Миллий кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида ўзининг фаоллиги ва ташаббускорлиги билан ўрнак бўлиб келаётган истиқболли 154 нафарномзодлар билан суҳбатлар ўтказилди.

Суҳбат натижаларига кўра, вилоят ҳокими ўринбосари лавозимига 22 нафар, туман ва шаҳар ҳокими лавозимига 34 нафаржами 56 нафарномзодлар миллий кадрлар захирасига киритилган.

Шундан, 3 нафари ҳоким ёрдамчилари (В.Адизов, Х.Амонов, А.Сувонов) ҳисобланади.

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиларини лавозимларга босқичма-босқич ўстириб бориш амалга оширилмоқда. Биргина мисол, ҳоким ёрдамчиларидан 2 нафари турли лавозимларга тайинланди.

  1. Умаров Орзимурод - Томди тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
  2. Шамсиддинов Жасур - Навоий шаҳар ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.