Ижтимоий соҳа

Фан ва инновация.pdf

Туризм.pdf

Маданият.pdf

Умумий ўрта таълим.pdf

O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim.pdf

Олий таълим.pdf

 

Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 2021 йилда жами 363 та объектларда, жумладан 13 та боғча, 224 та мактаб, 13 та тиббиёт ҳамда 113 та бошқа ижтимоий соҳа муассасаларида қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу мақсадларга 312 млрд сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилди.

Бунинг натижасида, ўтган 2021 йилда 54 та кўрсаткичнинг 44 тасида белгиланган режа ортиғи билан бажарилди.

Бажарилмаган прогноз кўрсаткичларининг 5 та мактабгача таълим, 1 та олий таълим, 3 та ёшлар ишлари агентлиги ва 1 та ижро назоратига тўғри келади.

Вилоят бўйича 3-7 ёшдаги болаларнинг 84,0 фоиз (Республикада 1-ўрин), мактабгача тайёрлов тизими билан 6 ёшли болалар эса 87,7 фоизга (Республикада 1-ўрин) мактабгача таълим  билан қамраб олинди.

Шундан, давлат-хусусий шериклик асосида 71 та мактабгача таълим ташкилоти ташкил топиб, 1 059 та иш ўрни яратилди.

2021 йилда вилоятда 855 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, 21 375 та қувватга етказилди.

Шунингдек, давлат мактабгача таълим муассасалари 210 та етказилди.

Умумтаълим мактабларининг олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси 98,0 фоизга еткизилди.

Халқ таълими тизимида 5 та муҳим ташаббус доирасида маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спорт, ахборот-коммуникация технологиялари ва китобхонлик тўгаракларига 63 100 нафар (102 %) ўқувчилар жалб этилди.

Ички локал тармоқ инфратузилмаси яратилган ва Wi-Fi қурилмалари ўрнатилган умумтаълим мактаблари сони 180 тага ошиб, тўлиқ мактабларимиз интернет алоқаси билан таъминланди.

Бугунги кунда таълим тизимида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида умумтаълим мактабларининг барчаси (365 та) компьютер ускуналари билан таъминланди ҳамда оптик толали тез Интернет 100 фоизга етказилди.

Бунинг натижасида, жорий йилда “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида энг кўп таҳсил олувчилар Навоий вилояти ҳиссасига тўғри келиб, Кармана туманидаги 2-сонли умумтаълим мактаби республикада 1-ўринни эгаллади ҳамда Президент совғасини қўлга киритиди.

Бундан ташқари, Давлат Раҳбарининг Финландия таълим соҳасидаги тажрибасини ўрганиш бўйича берган топшириғига асосан, 2030 йилгача вилоятнинг 10 минг нафарга яқин ёшлари Финландия давлатида ўқитиш ва касбга тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.

Жорий йил август ойида гранд ютган 8 нафар ўқувчи ёшлар Финландия давлатида ўқишни давом эттириш учун юборилди.

Шунингдек 91 нафар етим болалар уй-жой билан таъминланди.

Шу билан бирга 58 та мактабларимиз компьютер техникаси, 62 та мактаблар эса замонавий жиҳозлар билан таъминланди.

Битирувчиларнинг 7 803 нафари (61.0 %) олий таълим билан қамраб олинди.

Шуни мамнуният билан айтиш мумкинки, жорий йилда вилоятимиз таълим сифати бўйича республикада биринчи ўринда қайд этилди.

Шу билан бирга олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти (илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши) 20,0 фоизга оширилган бўлса, магистратура мутахассислиги битирувчиларининг 52 фоизи илмий фаолиятга йўналтирилди.

2021 йилда Давлат томоидан субсидия ажратилиши натижасида 204 нафар ёш оилалар уй-жой билан таъминланди.

2021 йил мамлакатимизда ёшлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилди десак муболаға бўлмайди.

Хусусан, буни сектор раҳбарлари томонидан ёшлар билан йил давомида 2099 та очиқ мулоқотлари ташкил этилганлигида ҳам кўришимиз мумкин.

Ўтган 2021 йилда “Ёшлар дафтари”га 21 минг 440 нафар ёшлар киритилган ҳолда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 20 минг 745 нафар (96,8 фоиз) ёшлар дафтардан чиқарилди ҳамда ҳозирда вилоят бўйича 695 нафар (3,2 фоиз) ёшлар дафтарда қолмокда.

Шунингдек, бандлигини таъминлаган ҳолда доимий даромад манбаи шакллантирилган ҳолда 13 366 нафар ёшларимиз “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди.

Бундан ташқари, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган 80 нафар ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитлари, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан 1017 нафарига ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали тўлаб берилди.

Шу билан бирга халқаро таълим дастурлари (имтиҳонлар) бўйича энг юқори балл тўплаган 85 нафар ёшларга 164,4 млн. сўмлик имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилган.

Ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашилган ёшлар сони 40 728 нафар, тадбиркорликка жалб этилган ёшларимиз 5947 нафарга етказилди.

Вилоят “Ёшлар дафтари”га кирган ёшлар билан ишлаш бўйича 99,3 фоизни ташкил этиб, Республикада 1-ўринда қайд этилди.

Ўтган 2021 йилда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам барча чора-тадбирлар аҳоли саломатлигини асраш ҳамда касалликларга қарши профилактик тадбирларга қаратилди.

Тизимга жорий йилда ушбу мақсадлар учун 606,5 млрд.сўм ҳамда дори-дармон таъминоти учун 30,4 млрд.сўм маблағлар ажратилди.

Аҳолида мавжуд касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи хавф омиллари даражасига кўра 2-чи хавф гуруҳи бўйича 346 030 нафар, 3-чи хавф гуруҳига кирувчи 144 866 нафар, 4-чи хавф гуруҳига кирувчи 37 134 нафар фуқароларимиз ўртасида скрининг текширувлари ўтказилиб, лозим даражада режали стационар шароитда даволаниш билан ҳам қамраб олинди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими бўйича вилоятга 54 нафар хорижлик мутахассислар таклиф қилиниб, улар билан ҳамкорликда 100 дан зиёд мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида туғма юрак нуқсонли бемор болаларда биринчи марта сунъий қон айлантириш аппаратлари орқали очиқ юрак операциялари ва буйрак транцплантацияси йўлга қўйилди.

Вилоятда 8 та янги оилавий шифокорлик пунтклари ташкил этилиб, олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокорлар пунктларига “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида 12 нафар шифокорлар ишга қабул  қилинди.

Янгидан 15 та мобил бригадалар ташкил этилди. Вилоятда хусусий тиббиёт ташкилотлари сони 223 тага етказилди.

Бундан ташқари, 17 та оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари таъмирланди.

Вилоятда шу якунланган 2021 йилнинг ўзида 463 та юқори технологиялар   орқали операциялар амалга оширилди.

Гўдаклар ўлими 149 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 11 тага ортган бўлса (ковид билан боғлиқ), оналар ўлими 4 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 4 тага камайишга эришилди.

2022 йилдаги келгуси режалар:

Хусусан, жорий йилда 20 та янги оилавий поликлиника ва шифокорлик пунктлари ташкил этилиши;

оилавий шифокор пунктларида диабет ва қон томир касалликларни эрта аниқлайдиган экспресс-диагностика усуллари жорий этилиб,ҳар йили 300 минг нафар аҳоли манзилли скринингдан ўтказилиши ва касаллик аниқланганда эса, зарур дорилар бепул берилиши;

40 ёшдан ошган 148 минг нафар аёллар ҳар йили онкологик скрининг текширувидан ўтказилиши;

Барча ихтисослашган тиббий хизматларни бир жойда кўрсатиш ва сифатини ошириш мақсадидаНавоий шаҳрида“тиббиёт кластери” ташкил этилиши, бунда, вилоят кўп тармоқли маркази ҳамда эндокринология, онкология, офтальмология, урология ва травматология шифохоналари бирлаштирилиб, 600 ўринли марказ барпо этилиши;

катта ёшли аҳоли учун 150 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилиши;

ногиронлиги бўлган ва тиббий реабилитацияга муҳтож беморлар учун минтақавий реабилитация маркази барпо этилиши;

вилоят бўйича мактабгача таълим қамрови 95 фоизга етказилиши, 17 та давлат, 26 та хусусий шериклик, 466 та оилавий боғчалар ташкил этилиши;

Хатирчи, Нурота, Навбаҳор ва Конимех туманларида  мобиль боғчалар фаолияти йўлга қўйилиб, мактабгача таълим хизматини бепул амалга оширишига имкон яратилиши;

Ғозғон шаҳри, Томди, Учқудуқ, Конимех ва Нурота туманлари учун боғча тўлови 2 бараварга камайтирилиши;

вилоятда 8 та янги мактаб қуриш, 62 тасини таъмирлаш ҳисобига мактаблар қуввати 22 минг ўқувчи ўрнига оширилиб, 182 минггаетказилиши;

Навоий давлат педагогика институти қувватлари 6 минг ўринга кенгайтирилиши;

вилоятда олий таълим билан қамров даражаси 37 фоиздан 60 фоизга етказилиши;

2022 ўқув йилида мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига қамраб олиш кўрсаткичини 63 фоизга етказилади;

Хатирчи тумани “Тамабаҳрин” маҳалласидаги 22-мактаб негизида аниқ фанлар чуқур ўқитиладиган ихтисослашган мактаб-интернат ташкил этилади;

204 та умумтаълим мактабларида локал тармоқ ўтказилиши ҳамда дастурлаш тилларини ўқувчиларга ўргатиш мақсадида, ҳар бир тумандан 15 тадан информатика ўқитувчилари С++ ва Scratch дастурлаш тилларига ўқитилади;

вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли таълим муассасалари учун 2022 йил давлат дастурлари доирасида жами 16 та таълим муассасаларида (1 та янги қурилиш "Баркамол авлод" мактаби 12 та реконструкция, 3 та мукаммал таъмирлаш) қурилиш таъмирлаш ишлари учун 49,5 млрд.сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, 2022 йилда вилоятни муҳандис мутахассисларни тайёрлаш бўйича республика марказига айлантириш дастури амалга оширилиши ва бунинг учун, Навоий кончилик институти негизида, қарийб 15 минг талабани ўқитадиган Политехника университети ташкил этилади.