Қишлоқ хўжалиги

2022 йил. Январ - июнь ойлари давомида..pdf

Ҳаммамизга яхши маълумки, қишлоқ хўжалиги вилоят иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири ҳисобланади.

Ўтган 2021 йил давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида 12,6 трлн. сўмлиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, иқтисодий ўсиш суръатлари ўтган йилга нисбатан 105,5 фоизни ташкил этиб, барқарор ўсиш таъминланди.

Жумладан, вилоятимизда деҳқончилик соҳасида 4,3 трлн. сўмлик, шундан, дон етиштириш 237,7 минг тонна, сабзавот 314,3 минг. тонна, мева 109,2 минг тонна, полиз 99,8 минг тонна, узум 85,5 минг тонна, картошка 84,9 минг тонна ва 8 минг тонна дуккакли дон маҳсулотлари етиштирилди.

Чорвачилик соҳасида 7,7 трлн. сўмлик шундан, гўшт 173,4 минг тонна, сут 508,7 минг тонна, тухум 366,2 млн.дона, жун 4,4 минг тонна ва 300,5 минг дона қоракўл тери маҳсулотлар етиштирилди.

Шунингдек, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича 143,1 минг та аҳоли хонадонларидаги 12,8 минг гектар томорқа майдонларида мавсумий экинлар жумладан, 9,1 минг гектар тўқсонбости, 4,7 минг гектар эртаги, 9,8 минг гектар ўртаги (такрорий) экинлар экилиши таъминланди.

Натижада, томорқа ер майдонларида, тўқсонбости экинлардан 92,5 минг тонна, баҳорги экинлардан 81,1 минг. тонна, ўртаги (такрорий) экинлардан 156,7 минг тонна, жами аҳоли томорқаларидан 330,3 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди.

Бугунги кунда 7,8 минг гектар майдонга август-сентябрь пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида экилган сабзавот экинларидан юқори ҳосил олиниши таъминланади.

Вилоятда 2 319 та (30,5 гектар) аҳоли хонадонларида ихчам енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб битказилди ва жами ихчам иссиқхоналар сони 9 053 тага етказилди.

“Бир маҳалла бир маҳсулот” тамойили бўйича 149 та маҳаллалар ихтисослаштирилади (60%) ҳамда икки ва уч марта ҳосил олиш йўлга қўйилади.

Бундан ташқари,ўтган 2021 йилда 20,8минг ишсиз фуқароларга 7минггектар (асосий майдондан 1,6 минг гектар, такрорий майдондан 5,4 минг гектар) ер майдонлари ажратилиб берилди. Ушбу майдонлардан жами 311,4минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олинди. (Жумладан, 124,6минг тонна сабзавот, 15,6минг тонна полиз, 1,2минг тонна картошка, 5минг тонна дуккакли ва 165минг тона бошқа экинлар етиштирилди).

Натижада, ишсиз фуқаролар ва ёшларимиз 235млрд. сўм даромадга эга бўлди (ўртача битта оиланинг даромади 10-11,2млн. сўм).

Вилоятда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида жорий йилда 17,1 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий этилди. Шундан: 10,8 минг гектар (7,7 минг гектар пахта, 2,8 минг гектар боғ, ток ва бошқалар) майдонларида томчилатиб суғориш, 0,8 минг гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш, 5,5 минг гектар майдонда лазер текислаш ишлари амалга оширилган бўлса, 2,5минг гектар экин майдонларидаэгилувчан қувурлар ва плёнка орқали суғориш технологияси жорий қилинди.

Адир ерларни ўзлаштириш бўйича вилоятда 20 минг гектар оборотдан чиққан ва адир ерлар ўзлаштирилади. Ўзлаштириладиган ер майдонларига озиқ-овқат экинлари экилиши чоралари кўрилади.

Вилоятда бўйича 3 та элита уруғчилик хўжаликлари ташкил этилган бўлиб, уларга 292 гектар ер майдони ажратиб берилиб, юқори авлодли ва сифатли пахта,ғалла, сабазвот, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари фермер, қишлоқ хўжалиги корҳоналари, дехқон хўжаликлари ҳамда аҳоли ҳонадонларига етказиб берилмоқда.

Янги боғ ва токзорлар барпо қилиш бўйича 2021 йилда вилоятда 3,7 минг гектар майдонда токзор ва 2,1 минг гектар майдонга интенсив боғ барпо қилинди.

Етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича1,2 минг тонна қувватга эга бўлган 1 та лойиҳалар ишга туширилиб, мавжуд қайта ишлаш қувватлари 19,3 минг тонна (14,7 фоиз) га етказилди.

Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш қувватлари бўйича 4,6 минг тонна қувватга эга бўлган 6 та лойиҳалар ишга туширилиб, мавжуд музлатгичли омборхоналар сиғимлар қувватлари 33,1 минг тоннага ҳамда омборхоналар қувватлари 6,7 минг тонна сиғимга етказилди.

Шунингдек, вилоятда жами 17 та кластерлар фаолияти йўлга қўйилиб, уларга 73,9 минг гектармайдон бириктириб берилди.

Жумладан,2 та пахта-тўқимачилик кластер корхоналари 32,6 минг гектар (100%), 8 та ғаллачилик кластерлари 38 минг гектар (100%), 7 та мева-сабзавотчилик кластерлари 3,3 минг гектар (28%),

Мева-сабзавотчиликда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам ўз натижасини бермоқда. Ўтган йили 17,5 млн. АҚШ доллари қийматидаги 22,7 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари дунёнинг 15 та давлатларга экспорт қилинди.

2021 йилда вилоятдаги 854 та фермер хўжаликларининг даромадлари 1,4 трлн.сўм, фойда 0,3 трлн. сўмни ташкил этиб, рентабеллик 22,1 фоизга етказилди. Муҳими 119,3 минг тонна ғалла деҳқон ва фермерлар ихтиёрида қолди.

Қимматбаҳо хом-ашё бўлган ипак етиштиришда пилладан йилига тўрт марта ҳосил олиш эвазига 957,3 тонна (100,5%) пилла етиштирилиб, 4,3 млн. АҚШ долларига тенг ипак ва ипак маҳсулотлари хорижий давлатларга экспорт қилинди.

Соҳада қиймати 857 млрд. сўмлик 532 та лойиҳалар амалга оширилди.

Жумладан,қормолчиликда 139,4 млрд. сўмлик 37 та лойиҳалар ишга туширилиб 4,2 минг бош наслли қорамоллар олиб келинди.

Қўйчиликда 40,1 млрд. сўмлик 36 та лойиҳа амалга оширилиб, 20 минг бош наслли қўйлар олиб келинди.

Паррандачиликда55,1 млрд. сўмлик 19 та лойиҳа амалга оширилиб, 872минг бош паррандалар олиб келинди.

Балиқчиликда 23,8 млрд. сўмлик 17 та лойиҳада 38 гектар майдонга сунъий сув хавзалар ва 4 гектар интенсив балиқ ҳавзалари ташкил этилди.

Асаларичиликда 3,2 млрд. сўмлик 6 та лойиҳа амалга оширилиб, 1,1 минг асалари оилалари ташкил этилди.

Шунингдек, сут ва гўшт ишлаб чиқаришга ихтисослашган 11 та йирик чорвачилик комплекслари ишга туширилди.