Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар

Фан ва инновация.pdf

Умумий ўрта таълим.pdf

Ташқи савдо айланмаси 2022 йил.pdf

Ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот.pdf

2021-йил январ-декабр ойларида жами 4 993 та янги корхоналар ва ташкилотлар рўйхатга олинган бўлиб, 2020-йилнинг шу даврига нисбатан 114,7 фоизга ошган, янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий қисми Навоий шаҳри (920 та), Кармана (646 та), Навбаҳор(515 та), Хатирчи (654 та) туманларига тўғри келади. Энг ками эса Томди (206 та) тумани ва Гозғон шаҳар (149 та) туманларига тўғри келади

Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг улуши савдода 36,8 фоиз, саноатда 21,7 фоиз, қурилишда 5,4 фоиз ва қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 12,1 фоизни ташкил этди.

2022-йил 1-январ ҳолатига вилоятимизда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 20 472 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан14,2 фоизга ошди.

Фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми, яъни4 582 таси (жами субъектларнинг 22,4 фоизи) Навоий шаҳри, 3 326 таси (16,2 фоизи) Кармана, 2 749 таси (13,4 фоизи) Қизилтепа, 2 504 таси (12,3 фоизи) Хатирчи ҳамда 2 151 таси (10,5 фоизи) Навбаҳор туманлари ҳиссаларига тўғри келади.

Энг кам фаолият кўрсатаётганлар эса 478 таси (2,3 фоизи) Томди, 775 таси (3,8 фоизи) Конимех, 787 таси (3,8 фоизи) Учқудуқ туманлари ҳиссаларига тўғри келади.

Фаолият кўрсатаётган жами 20 472 та кичик тадбиркорлик субъектларининг 7 861 таси(38,4 фоизи) – савдода, 3 612 таси (17,6 фоизи) - саноатда, 2 570 таси (12,6 фоизи) - қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида, 1 675 таси (8,2 фоизи) - қурилишда, 1 394 таси (6,8 фоизи) - яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида, 705 таси (3,4 фоизи) - ташиш ва сақлашда, 261 таси (1,3 фоизи) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда, 240 таси (1,2 фоизи) - ахборот ва алоқа соҳасида, шунингдек 2 154 таси (10,5 фоизи) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келди.

2022-йил 1-январ ҳолатига Навоий шаҳрида жами рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларининг умумий сонида фаолият кўрсатмаётганларнинг улуши 5,5 фоизни (267 та), Навбаҳор туманида эса рўйхатдан ўтганларнинг жами сонида 4,6 фоизни (103 та), Кармана 3,6 фоизни (124 та), Учқудуқ 1,1 фоизни (9 та), Конимех 4,6 фоизни (37 та), ва Томди тумани 6,8 фоизни (35 та) ташкил қилган.

Ҳисобот даврида 2 628 та кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тугатилган бўлиб, улардан саноат 577 та (22,0 фоизи), савдо 957 та (36,4 фоизи), қурилиш 172 та (6,5 фоизи) ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 235 та (8,9 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

2022-йил 1-январ ҳолатига фаолият кўрсатаётган хориж капитал иштирокидаги корхоналар сони 237 тани ташкил этди. Хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналардан 149 таси қўшма корхоналар, 88 таси эса хорижий корхоналар ҳисобланади.

Вилоятда 2021-йилнинг январ-декабр ойлари давомида жами экспорт 174 та корхона ва ташкилотлар томонидан 287 турдаги товар ва маҳсулотларни 38 та мамлакатга экспорт қилди. Яни экспорт 508,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Энг кўп Канада, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Туркия, Туркманистон, Қозоғистон, Литва, Франция, Афғонистон, Қирғиз Республикаси, Цингапур, Покистон, Тожикистон, Украина, Эрон Ислом Республикаси, БАА, Беларус Республикаси, Полша, АҚШ, Ветнам ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинган.

Жумладан, вилоятда 2021-йилнинг январ-декабр ойларида жами импорт билан 486 та корхона ва ташкилотлар томонидан 1 655 турдаги товар ва маҳсулотлар 66 та мамлакатдан импорт қилинди. Яъни импорт 657,6 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Энг кўп Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, АҚШ, Қозоғистон, Литва, Туркия, Чехия Республикаси, Корея Республикаси, Япония, Украина, Германия, Эрон Ислом Республикаси, Италия, Канада, Беларус Республикаси, Эстония, Буюк Британия, Франция, Ҳиндистон, Индонезия ва бошқа давлатлардан импорт қилинган.

 

2021 йилнинг январь-март ойларида вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотининг ўсиш суръатига ижобий таъсир саноат (109,3 %), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа хизматлари (110,5 %), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (102,8 %), бошқа соҳа хизматлари (101,9 %) тармоқларидаги ялпи қўшилган қиймат ҳиссасига тўғри келди.

ЯҲМ ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 19,0 фоизи кичик тадбиркорлик (бизнес) ҳиссасига тўғри келди ва бу кўрсаткич 2019 йил январь-мартга нисбатан 2,2 фоизга камайди.