Атамуродов Тўлқин Тўймуродович

Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Телефон-факс: 229-62-50.

Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг  чоршанба кунлари соат 9:00 дан 11:00 гача.

Электрон почта манзили: 

Туғилган йили: 1982йил, Бухоро вилояти, Бухоро тумани

Миллати: Ўзбек

Маълумоти: Олий, банк иши, давлат бошқаруви  

Оилали, икки нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

2004-2004 йй. - ДАТ “Асака банк” Тошкент шаҳар филиали, Носавдо амалиётлар бўлими 2-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси

2004-2006 йй. - ДАТ “Асака банк” Тошкент шаҳар филиали Сармоя мини банки мудири

2006-2006 йй. - ДАТ “Асака банк” Тошкент шаҳар филиали Валюта айирбошлаш шохобчалари бошлиғи

2006-2008 йй. - ДАТ “Асака банк” Тошкент шаҳар филиали бошқарувчиси ўринбосари

2008-2010 йй. - ДАТ “Асака банк” Сергели филиали бошқарувчиси

2010-2012 йй. - Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш” кафедраси ассистенти

2012-2014 йй. - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори

2014-2015 йй. - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Тараққиёт жамғармаси директори

2015-2016 йй. - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар кафедраси ўқитувчиси

2016-2016 йй. - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг катта илмий ходим-изланувчиси

2016-2017 йй. - “Трастбанк” хусусий АБ Банк хатарларини бошқариш департаменти директори ўринбосари

2017-2017 йй. - “Микрокредитбанк” АТБ Касса ишларини ташкил қилиш департаменти директори

2017-2018 йй. - “Микрокредитбанк” АТБ Пул муомаласи, касса амалиётлари ва аҳоли омонатлари билан ишлаш департаменти директори

2018-2020 йй. - “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки бошқарув раисининг ўринбосари

2020-2021 йй. - “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

2021 й. – ҳ.в.  - Навоий вилояти ҳокимининг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи

 

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Вилоятнинг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш котибиятга раҳбарликни амалга оширади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқилишни ташкил этади  ва унинг ижросини таъминлаш чораларини кўради.

Иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш ва истиқболсиз корхоналарга нисбатан банкротлик механизмини фаоллаштириш чораларини кўради.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш дастурлари бажарилишини, хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини кучайтириш, вилоятнинг  экспорт имкониятларини кенгайтириш ишларини ташкил этади.

Банк-молия тизимида ислоҳотларни чуқурлаштириш, вилоят давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини ташкил этиш, пул-кредит, солиқ сиёсатини амалга ошириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади.

Халқ истеъмоли моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳолини бу маҳсулотлар билан таъминлашни ташкил этади. Аҳолига савдо,  маиший ва бошқа хизматлар кўрсатишни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради.

Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ва касаначиликни ривожлантириш масалалари билан шуғулланади.

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини мувофиқлаштиради,  соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чораларини кўради.

Туризм инфратузилмасини ривожлантириш, маданий қадриятлар ва ёдгорликларни сақлаш, оммавий жисмоний тарбия ва профессионал спортни ривожлантириш чораларини кўради.

Бириктирилган ташкилотлар ва муассасаларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда кўмаклашади.

Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури амалга оширилишини ташкил этиш,  таълим соҳасида туб ислоҳотларни амалга ошириш, таълимни жаҳон андозалари талаблари даражасига етказиш, мактаблар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларини мувофиқлаштиради.

Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида ислоҳотларни амалга ошириш, илм-фанни ривожлантириш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади ҳамда уларни лавозимларга тайинлаш бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

- инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича вилоят комиссияси;

- соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурини амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича вилоят комиссияси;

- молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ва ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича вилоят комиссияси;

- пул-кредит сиёсати вилоят комиссияси;

- вилоятнинг экспорт имкониятларини ривожлантириш бўйича  комиссияси;

- вояга етмаганлар бўйича вилоят ҳокими ҳузуридаги доимий комиссияси;

- таълим тўғрисидаги қонун ҳамда кадрлар тайёрлаш миллий дастури комиссияси;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-605-сонли қарори ижроси бўйича вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссияси;

- тери-таносил ва ОИТС га қарши курашиш профилактикаси, ОИТС бўйича тадбирларни ўтказиш вилоят комиссияси;

- Оммавий тадбирларни ўтказиш комиссияси;

- Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий-моддий қўллаб қувватлаш комиссияси;

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси;

- вилоят халқ таълими бошқармаси;

- вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси;

- вилоят маданият ва спорт ишлари бўйича бошқармаси;

- вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси;

- вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси;

- вилоят молия бошқармаси;

- вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси;

- вилоят давлат давлат солиқ бошқармаси;

- вилоят хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобат ривожлантириш бошқармаси;

- Марказий банк вилоят бош бошқармаси ва барча тижорат банклари филиаллари;

- вилоят назорат-тафтиш бошқармаси;

- вилоят статистика бошқармаси;

- халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш корхоналари;

- саноат корхоналари;

- чет эл инвесторлари билан тузилган қўшма корхоналар;

- “Матбуот тарқатувчи” акциядорлик компанияси вилоят бўлими;

- “Дори-дармон”ОАЖ;

- “Қизил Ярим Ой” жамияти вилоят бўлими;

- вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;

- “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бўлими;

- вилоят тарихий ва маданий ёдгорликларни сақлаш маркази;

- олий ўқув юртлар;

- тарихий ва маданий ёдгорликларини таъмирлаш корхонаси;

- суғурта ташкилотлари;

- автомобилларга техник хизмат кўрсатиш корхоналари;

- савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;

- вилоят давлат мулкини бошқариш бошқармаси ва бозор инфратузилмаси ташкилотлари;

- Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси ;

- Товар-хом ашё биржаси вилоят филиали;

- “Шаробсавдо” улгуржи ташкилоти;

- бозорлар;

- савдо базалари;

- корхоналар банкротлиги ва санацияси бўйича вилоят комиссияси.