Ассалому алайкум, қадрли дўстлар!
Азиз тадбир иштирокчилари!
Кўклам нафаси кўнгилларимизга беғубор ҳис-туйғулар уйғотаётган ушбу қутлуғ кунлар-да, барчамиз тинч ва осойишта юртимизнинг яна бир қадимий шодиёнаси - Наврўз умум-халқ байрамини кўтаринки кайфият, шоду хуррамлик билан кутиб олмоқдамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, вилоятимиз аҳлини янгиланиш ва яшариш айёми, меҳр-оқибат, эзгулик, яратувчанлик ва гўзаллик рамзи, миллий қадриятларимиз тимсоли бўл-ган Наврўзи олам билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 28 февралдаги “2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Наврўз ҳар бир маҳалла ва қишлоқда сайил сифатида байрам қилиниши белгилангани унинг қадим илдизларини янада мустаҳкамлади.
Мазкур ҳужжат ижроси доирасида бай-рамга ҳозирлик кўришда ҳар бир ҳудуд, қиш-лоқ, маҳалланинг ўзига хос анъана ва урф-одатлари эътиборга олинаётгани унинг қад-рини янада оширмоқда.
Юртбошимиз томонидан қабул қилинган қарорда эътироф этилганидек: “Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, қадим аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи олам мустақиллик йилларида мамлакатимизда яшаётган миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча ватан-дошларимиз орзиқиб кутадиган, том маъ-нодаги умумхалқ байрамига айланиб қолди”.
Қадимий маданиятимиз, миллий қадрият-ларимизни тиклашга қаратилаётган доимий эътибор туфайли аждодларимиздан мерос урф-одатлар, халқ ўйинлари Наврўз дасту-рига киритилиши бу байрамни янада гўзал сайилга айлантирмоқда.
Наврўз – азалий миллий қадриятлар тим-соли, меҳр-оқибат, саховат ва эзгулик рамзи ҳисобланади. Ушбу байрам халқимизнинг бағ-рикенглик, яхшилик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатларини ўзида намоён этади.
Наврўз арафасида ҳар бир ҳудудда обо-донлаштириш ва кўкаламзорлаштириш иш-лари ташкил этилиб, ҳашар ўтказилиши анъана тусини олган. Бундай эзгу анъаналар эса халқимизни янада жипслаштириб, жами-ятда тинчлик, тотувлик, бағрикенглик ва бун-ёдкорлик муҳитини тобора мустаҳкамлашга замин яратади.
Албатта, обод масканларга ҳар қанча бай-рамлар, тўйлар ярашади. Шу нуқтаи назардан вилоятимизда ҳам Наврўз айёмини қизғин ва муносиб кутиб олиш борасида кенг кўламли тадбирлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг 11-12 март кунлари ушбу улуғ айём муносабати билан республикамиз бўйлаб ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида вилоятимиз аҳли ҳам фаол иштирок этиб, ҳашар давомида вилоятимиз бўйича 432 мингдан ортиқ манзарали, 316 520 та мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, 1700 нафардан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга, 582 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди. Бу эса халқимизнинг ўзига хос шарқона анъаналари, қадриятларини яна бир бор намоён этди.
Наврўз нафақат табиатнинг уйғониши, бал-ки, меҳр-саховат тантанаси сифатида ҳам улуғланади. Ушбу айём олдидан вилояти-мизда минглаб беморлар ҳолидан хабар олинди, нуронийлар эъзозланиб, уларга сов-ға-саломлар улашилди.
Эътироф этиш керакки, бунёдкор халқимиз томонидан Наврўз умумхалқ байрами муно-сабати билан янги бино ва иншоотларни фойдаланишга топширилиши ҳам анъанага айланиб улгурган. Жорий йил ҳам ушбу улуғ айём арафасида вилоятимизда ўнлаб иж-тимоий ва инфратузилма соҳа объект-лари фойдаланишга топширилди.
Ўтган йили, вилоятимизда инвестиция дастури доирасида 134 та ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари барпо этил-гани, жорий йилда эса мазкур дастур асосида қиймати 82,0 млрд.сўмлик 87 та ижтимоий ва инфратузилма объектлари қурилиши бошлаб юборилгани халқимиз бунёдкорлигининг амалий намунаси бўл-моқда.
Хусусан, ўтган йили Навоий шаҳрида 2-сонли поликлиника, Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Қизилтепа туманида ёпиқ сузиш ҳавзаси, Томди туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби учун спорт комплекси, Қизилтепа, Хатирчи, Кармана тумани тиббиёт бирлашмалари, Нурота туманида ёнғинга қарши кураш депоси, Навбаҳор туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактаби биноси ва бошқа бир қатор ижтимоий соҳа объектларининг фойда-ланишга топширилиши халқимиз қувончига қувонч қўшди.
Бу бунёдкорлик ишлари жорий йилда ҳам давом эттирилиб, Навоий шаҳрининг 17-кичик туманида 630 ўринли, Кармана тумани “Варқ” массивида 315 ўринли янги умумтаълим мактаблари, Томди туманида ёнғинга қарши кураш депоси ва бошқа кўпгина ижтимоий соҳа объектлари қурилиши бўйича ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг қарорлари асосида вилоятимизда 2017-2021 йиллар давомида аҳоли учун 5925 та қулай ва арзон уй-жойлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилда ушбу уй-жойларнинг 1185 таси фойдаланишга топширилиши белгиланган. Айни пайтда Кармана туманининг “Талқоқ” маҳалласида шундай уй-жойлардан 78 таси ўз эгаларига топширилгани ҳудуд аҳолиси учун муносиб туҳфа бўлди, албатта.
Ўтган йили вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида 1640 та лойиҳалар фой-даланишга топширилиб, 9 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Жорий йилда ҳам ушбу йўналишларда 1746 та лойиҳа амалга оширилиб, 10 мингга яқин иш ўринларини яратиш бўйича амалий ишлар олиб борилаётгани аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.
Наврўз қадимдан деҳқончилик мавсуми-нинг бошланиши ҳам ҳисобланган. Ота-бобо-ларимиз айни шу паллада эл-юрт дастурхони тўкин бўлсин, деган ниятда ерга барака уруғини сочганлар.
Айни пайтда вилоятимизнинг 40 минг 600 гектар майдонларида етиштирилаётган ғалла, 34 500 гектар майдонда чигит қадаш бўйича олиб борилаётган агротехник тадбирлар халқимиз ризқ-насибаси бутун-лигининг амалий ифодасидир.
Наврўз байрами одамларни эзгуликка ундайдиган, табаррук заминни севишга, меҳнатни қадрлашга, кўклам мўъжизаларидан баҳра олишга ўргатадиган бетакрор байрам сифатида ҳам қадрли.
Табиатнинг бетимсол қудрати, она замин-нинг саховатини намоён этадиган Наврўз - барча юртдошларимиз учун энг севимли байрамга айланган. Чунки у тинчлик, омонлик, аҳиллик байрами ҳамдир.
Қадрли дўстлар!
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни янгиланиш ва яшариш айёми Наврўз байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Барчангизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту саодат, Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаоли-ятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Буюк ва муқаддас Ватан — жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!
Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!