Вилоят ҳокими К.Б.ТУРСУНОВнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига БАЙРАМ ТАБРИГИ

Қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Авваламбор, Сиз қадрдон журналист­лар­ни, ёзувчи-шоирларни, ёш ижодкор­ларни, шарафли касб фидойиларини  27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами билан чин қалбимдан самимий муборак­бод этаман.

Дарҳақиқат, бугунги тинчлик-осойишта­ли­гимиз барқарорлигини кенг тарғиб этиш, фаровон ҳаётимиз шукуҳини ўзига хос тараннум қилиш, ёшларимизни ёт ғоя­лардан асраш, халқимизни дунёда рўй бераётган воқеликлардан тезкор хабар­дор этиш, мамлакатимиз солномасига муҳр­ланаётган ҳар бир тарихий янгилик ва ўзгаришларни юртдошларимизга хо­лисона етказиш борасида Сиз қадрли ижод аҳлининг юксак хизматлари бор­лигини мамнуният билан эътироф этаман.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Истиқлол шарофати билан юртимизда миллий матбуотимизни изчил ривожлан­тириш, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари мустақил­ли­гига эришиш йўлидаги саъй-ҳаракат­лар соҳани тараққий эттиришда янада улуғворлик касб этмоқда.

Шу ўринда, Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг: "Оммавий ахбо­рот воситаларининг ролини кучайти­риш соҳасида биз уларнинг иқтисодий асос­лари ва моддий базасини янада мус­таҳкамлаш, журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилишга қаратилган ишларни изчил давом эттирамиз", деган сўзлари, оммавий ахборот воситалари ва соҳа ходимларига  бўлган юксак эътибор­нинг амалий ифо­дасидир.

Албатта, бугунги қувончли лаҳзаларда вилоятимиз матбуоти ҳақида фикр юри­тар эканмиз, аввало, матбуотимиз тари­хи, нуфузи, журналистларимизнинг бугун­ги жараёнлардаги иштироки бўйича республикада ўз ўрни ва нуфузига эга эканлиги ҳамиша қалбимизни чексиз ғурур ва ифтихорга тўлдиради.

Шу ўринда, ўз истеъдоди, ижоди, ўткир қалами ва қудратли сўзи билан матбуо­тимиз ривожи ҳамда юртимиз тараққиё­тига муносиб хизмат қилаётган, шунинг билан бирга, дунёда кечаётган воқе­лик­ларни, мамлакатимиз ҳаётига оид ўзга­ришларни, халқимиз дарду ташвиш­ла­рини холис ёритишни ўзларининг шараф­ли ва муқаддас бурчи деб билган ижод аҳлининг фидокорона меҳнатини ҳар қанча эътироф этсак, арзийди. 

Бундай ҳаётий мисоллар ҳамда фаол­ликни вилоятимиздаги 42 та оммавий ахборот воситалари, Ёзувчилар ва Жур­на­лист­лар ижодий уюшмалари, Алишер Навоий номли нашриёт, 90 дан ортиқ мат­баа корхоналари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари матбуот хизмат­ла­ри фаолиятида яққол кўришимиз мумкин.

Бугун вилоятимизда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган материаллар савияси ва салмоғи тобора юксалиб бораётгани, матбуотнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Зеро, муҳтарам Президентимиз раҳна­мо­ли­гида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг фидокорона меҳнатлари ҳамиша улуғланиб, муносиб қўллаб-қувватланаётганлиги соҳа ходим­ларига янада ижодий баркамоллик бағишламоқда. Бугун Сиз ижод аҳлининг сафингизда ўнлаб давлат мукофоти сов­риндорлари, фахрий унвонлар соҳиблари фаолият юри­тиб келаётгани бизни ҳами­ша руҳлан­тиради. 

Қадрли соҳа фидоийлари!

Сизларни яна бир бор бугунги қутлуғ ва шарафли касб байрамингиз — Мат­буот ва оммавий ахборот воситалари хо­димлари куни билан самимий табрик­лайман.

Барчангизга мустаҳкам соғлик, хона­донларингизга тинчлик-осойишталик, ижодий муваффақият тилайман.

Юртимиз осмони ҳамиша мусаффо, Мустақиллигимиз абадий, тараққиётимиз бардавом бўлсин!