Бугун: 19 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Главная > Новости > НКМКДА МАЪНАВИЙ ТАДБИР


Навоий кон-металлургия комбинатида улуғаллома А.Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тадбирлари бошлаб юборилди. “Фарҳод” маданият саройи яна адабиёт ихлосмандларини ўз бағрига олди. Унда корхона ишчи-хизматчилари, ёшлар, хотин-қизлар, зиёлилар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

– Навоий бобомиз асарларидаги миллий ва умуминсоний ғоялар ёшларимизни тарбиялашда муҳим ўрин тутади. Бетакрор ижод намуналари инсониятни эзгуликка чорлайди. Ҳар доим Навоий асарларидаги ғояларни кенг тарғиб этиш ижобий самара беради, деб ўйлайман. Комбинат маъмурияти ва касаба уюшмаси Кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур тадбир шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир, – дейди НКМК Касаба уюшмаси Кенгаши раиси ўринбосари M.Нуримова.

 

Аллома ҳаёти ва ижоди, энг муҳими, Ҳазрат Навоий қалбини англаш ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарз. Бу орқали ҳар бир юртдошимиз, китобхон тасаввуфий-фалсафий сирлардан воқиф бўлиши, одамийлик сабоқларини олиши шубҳасиз.

 

Бу каби тадбирлар комбинатнинг барча бўлинмаларида ҳам кўтаринкилик билан давом этмоқда.

 

 

 

Кўрилганлар сони: 782 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus