Вилоят тарихи

«Сармишсой табиий-археологик мажмуа музей қўриқхонаси» тўғрисида маълумотнома

  • 1970-йилдан буён ўтган давр ичида, Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги Археология институти олимлари Я. Ғуломов, У. Исломов, М. Исоқов, А. Кабировлар томонидан Сармишсой маданий мероси тарихи пухта илмий ўрганилди. Эришилган илмий натижалар кўплаб ахборотномалар, каталоглар, илмий рисолалар ва ўқув дарсликларида нашр эттирилиб, юртимиз тарихини ўрганишда асосий манбалардан бири сифатида фойдаланиб келинмоқда.
  • 2002 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Археология институти, ЮНЕСКО ташкилоти ҳамда «Норвегия атроф мухитни мухофаза қилиш Вазирлиги, маданий мерос Директорати"нинг, мутахассис олимлари (Анне-Софиэ Хюген ва Кнут Хелског) билан ҳамкорликда Сармишсой маданий ёдгорликлари бўйича илмий тадқиқод ишлари олиб борилмоқда.
  • 2003 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Республика Миллий «Телерадиокомпанияси», Республика «Ўзбекмузей» жамғармаси Навоий вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Навоий вилояти тарихий-ўлкашунослик музейида «ХХИ-асрда Ўзбекистон музейлари» мавзусидаги идоралараро семинар мажлиси бўлиб ўтди. Семинар мажлиси баённомасида «Юртимизнинг беш минг йиллик тарихга эга бўлган нодир маданият ёдгорликлари-Сармишсой петроглифлари негизида, «Сармишсой табиий — археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"ни ташкил этиш, ушбу мажмуа музейига лавозим ўринлари ажратиб бериш, Сармишсой петроглифлари мажмуасини ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий ва табиий мероси рўйхатига киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш» тўғрисида идоралараро қарор қабул қилинди.
  • 2003 йил 4 июлда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Ҳ. С. Кароматов номига 01–10/320 сонли Сармишсойни ривожлантириш чоралари тўғрисидаги идоралараро хат йўлланди.
Хатда «Сармишсой қоятош расмлари қадимги авлодларимиз яратган йирик маънавий бойлигимиз эканлиги ва уни келажак авлодларга бутунлигича етказиш мақсадида, мазкур ёдгорлик негизида „Сармишсой“ очиқ осмон остидаги табиий-археологик музейи ташкил этиш учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ Вазирлар Махкамасининг тегишли қарори қабул қилинишини ва ЮНЕСКО Бутунжахон мероси рўйхатига киритиш учун „Сармишсой“ ҳужжатларини тайёрлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз» деган таклиф берилди.
  • 2003 йил 15–24 сентябр кунлари Қозоғистонда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан ўтказилган «Марказий Осиё қоятош санъати ёдгорликлари: жамоатчилик иштироки, менеджмент, консервация, ҳужжатлаштириш» мавзусидаги халқаро илмий анжуманда «Сармишсой маданий мероси тарихи» мавзусида Ўзбекистон олимлари томонидан маърузалар тингланди.
  • 2004 йил 23 сентябрда Навоий вилояти ҳокимининг № 172 сонли «Сармишсой табиий ва маданий меросини мухофаза қилиш, ўрганиш ҳамда бошқаришнинг янгича усуллари» мавзусидаги халқаро илмий амалий конференциясини Навоий вилоятида ўтказиш тўғрисидаги фармойиши берилди.
  • 2004 йил 23 сентябрда Навоий вилояти ҳокимининг № 193 сонли «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонасини ташкил этиш, музей мухофаза зонасини белгилаш ва фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
  • 2004 йил 8–16 октябр кунлари Навоий шаҳри ва Сармишсой дарасида ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Навоий вилояти ҳокимликлари ҳамкорлигида «Сармишсой табиий ва маданий меросини мухофаза қилиш, ўрганиш ҳамда бошқаришнинг янгича усуллари» мавзусида халқаро илмий конференцияси ва дала семинари ўтказилди.
  • 2005 йил 4 июнда Тошкент шаҳрида ЭКОСАН экология ва саломатлик халқаро жамғармаси томонидан ўтказилган «Ўзбекистон миллий боғлари, экотуризм ва барқарор ривожланиш» мавзусида ўтказилган кўргазмада «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.
  • 2007 йил 20–24 март кунлари Фарғона вилоятида Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги юбилейи олдидан ўтказилган Республика музейлар фестивалида «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.
  • 2007 йил 5–12 февраль кунлари Ўзбектельефильм томонидан «Икки дарё оралиғида» мавзусида фильм яратиш учун «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"даги табиий бойликлар ва маданий ёдгорликлар суратга олинди. Яратилган фильм Ўзбекистон телеканали орқали намойиш этилди.
  • 2007 йил 16–19 апрель кунлари Ўзбектельефильм томонидан «Муқаддас қадамжолар» мавзусида фильм яратиш учун «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"даги табиий бойликлар ва маданий ёдгорликлар суратга олинди. Яратилган ушбу фильм ҳам Ўзбекистон телеканали орқали намойиш этилди.
  • 2008 йил 22–26 май кунлари Тошкентда, Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги юбилейи олдидан ўтказилган Республика музейлар фестивалида «Сармишсойтабиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.
  • 2008 йил 26–31 май кунлари Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган «Марказий Осиё петроглифлари — Бутунжаҳон мероси номзодлиги руйхати чегаралараро тизимига киритиш» мавзусидаги халқаро илмий анжуманда «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"нинг тақдимоти бўлиб ўтди.
  • 2008 йил 2 июнда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Қосимовга ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг № AI-179/08 сонли хати йўлланди:

Хатда жорий йилнинг 17–19 апрель кунлари Навоий шаҳрида «Сармишсой табиий маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва бошқариш» мавзусида халқароилмий-амалий анжуман ўтказилганлиги ва ушбу анжуман иштирокчилари томонидан қабул қилинган қарорни амалга оширишда амалий ёрдам берилиши сўралган. 

  • 2009 йил октябр ойида Фонд Форумнинг «ЖаннатМакон» журнали ижодий гуруҳи лойиҳаси асосида Навоий вилоятига бағишланган сонини тайёрлаш учун вилоятимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси бўйича ҳам материаллар тайёрланди.
  • 2010 йилнинг 17–21 апрель кунлари ООО «Терра Гроуп» компаниясининг ижодий жамоаси томонидан вилоятимизнинг кўпгина тарихий меъморий ёдгорликлари тўғрисида кинофильм яратиш учун Сармишсой табиий археологик мажмуа музейи қўриқхонаси маданий ёдгорликлари асосида қизиқарли кадрлар суратга олинди.
  • 2010 йил апрель-май ойларида «Ўзбектельефильм» жамоаси томонидан Сармишсой қоятош суратлари номли кинофильм тайёрлаш учун Сармишсой табиий-археологикмажмуа музейи қўриқхонаси маданий ёдгорликлари материаллари асосида суратга олиш ишлари амалга оширилди. Яратилган кинофильм халқаро канал орқали 3 сентябр тунги соат 12:15 да намойиш этилиши режалаштирилган.
  • 2010 йил майда Вилоят ҳокимлиги бошчилигида Ўзбекистон Экологик ҳаракати билан ҳамкорликда, замонавий, ривожланган, Халқаро музейшунослик тажрибаси ва мавжуд қонун қоидаларга асосан, Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси ҳудудида туристик база қурилиши ҳамда «Ташрифгоҳ» қурилиши лойиҳасини тайёрлашга киришилди. Шунга кўра кўприк қурилди, йўл ва бинолар қурилиши учун ташкилий тайёргарлик ишлари бажарилаяпди.
  • 2010 йил 6–10 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё қоятош суратларини илмий ўрганиш, асраш ва тарғибот қилиш мавзуйида ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳамкорликда Халқаро илмий анжуман ташкил этилиши режалаштирилган. 8 сентябр куни Сармишсой табиий-археологикмажмуа музейи қўриқхонасини ўрганиш учун конференция иштирокчилари Навоий вилоятига ташриф буюриши белгиланган.
  • 2004 йилдан буён доимий равишда «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"га хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюриб, уларга музей хизмати кўрсатилиб келинмоқда.