Навоий шаҳридаги “STIMUL-NAVOIY” хусусий корхонаси томонидан Навоий шаҳрида аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиб кетиш ва зарарсизлантириш хизматлари тарифларини тасдиқлаш тўғрисида

 

                                                                НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

 Навоий шаҳридаги “STIMUL-NAVOIY” 

хусусий корхонаси томонидан Навоий    

шаҳрида аҳолидан йиғиладиган қаттиқ  

маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиб

кетиш ва зарарсизлантириш хизматлари 

тарифларини тасдиқлаш тўғрисида

 

         “Чиқиндилар тўғрисида” ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар) га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ни деклорация қилиш  (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбилари тўғрисида” ги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 15 сентябрдаги 194 (01-05/1-433)-сонли йиғилиш баёни, вилоят Молия бошқармасининг 2013 йил 11 февралдаги 01-02-02-177–сонли хулосасини инобатга олиб,

 

                                                                        Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

  1. Қуйидагилар:

      Навоий шаҳридаги “STIMUL-NAVOIY” хусусий корхонаси томонидан Навоий шаҳридан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш хизмати тарифи 1-иловага;

     Навоий шаҳридан қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш хизмати тарифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2013 йил 20 апрелдан жорий этилсин.

  1. Навоий шаҳридаги “STIMUL-NAVOIY” хусусий корхонаси шаҳар ҳудудидаги истеъмолчиларга ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласин.
  1. Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибияти (Мирзаев) га ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;

        вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази (Нортожиев) га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

     4.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин.

 

 

                                                          Вилоят ҳокими                                                                                           Э.Турдимов

 

  Вилоят ҳокимининг 

2013 йил _____” апрелдаги 

_____ - сонли қарорига

1 - илова

 

Навоий шаҳридаги “STIMUL-NAVOIY”хусусий корхонаси томонидан Навоий шаҳридан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларини зарарсизлантириш хизмати

ТАРИФИ

 

 № 

                        Кўрсатилаётган коммунал хизмат турлари

 Ўлчов бирлиги

    Тариф

 (сўм ва тийин)

 1

        Навоий шаҳридан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни      зарарсизлантириш хизмати

    1 тонна

   8793-00 сўм

 

 

 

 

 

Ижрочи: Капитал қурилиш, коммуникациялар,

коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш

масалалари котибияти етакчи мутахассиси

А.Ниёзов

 

 

Вилоят ҳокимининг

2013 йил “_____” апрелдаги

_____ - сонли қарорига

2- илова

 

                                            Навоий шаҳридаги “STIMUL-NAVOIY”хусусий корхонаси томонидан                                                                                Навоий шаҳридан қаттиқ маиший чиқиндиларини йиғиш ва ташиб кетиш хизмати

ТАРИФИ

 

 №

                          Кўрсатилаётган коммунал хизмат турлари

  Ўлчов бирлиги

        Тариф

(сўм ва тийин)

 1

       Навоий шаҳридан қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб  кетиш хизмати

        1 кг

 37 сўм 70 тийин

 

 

 

Ижрочи: Капитал қурилиш, коммуникациялар,

коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш

масалалари котибияти етакчи мутахассиси

А.Ниёзов