Бугун: 23 Сен 2023 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида


НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

(2016 йил 1 апрелдан кучга кирган)

 

       Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни  Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон,72-модда) 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги  “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) ва 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 194-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 368-модда) қарорига асосан вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳудудидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини такомиллаштириш, ҳудудларда санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида, вилоят Молия бошқармасининг 2015 йил 14 мартдаги (01-02-02-419­-сон) ҳамда шаҳар, туман ҳокимликларининг мурожаатларини инобатга олиб

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

    1. Вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳудудларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмати тарифлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

       2. Шаҳар ва туман ҳокимликларига:

      бир ой муддатда маҳалла фуқаролар йиғинлари ва мулкчилик шаклидан қатъий назар хўжалик фаолиятини юритаётган субъектлар билан шартномалар тузиш ҳамда кўрсатилган хизматлар тўловларини ундириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлаш;

     аҳоли пунктлари ҳудудидан чиқинди ташишнинг кунлик режа-жадвалини қайта кўриб чиқиш ва ушбу режа-жадвали асосида чиқиндиларни ташишни амалга ошириш топширилсин.

     3. Вилоят молия бошқармаси (Тилавов) га маҳаллий бюджетдан маблағ билан таъминланувчи ташкилот ва муассасалар харажатлар сметасига қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб чиқариш бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни киритиш ҳамда ушбу маблағларни ўз вақтида ажратилишини таьминлаш юклатилсин.

       4. Вилоят ҳокими ва шаҳар, туман ҳокимларининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, вилоят ҳокимининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. 

    5. Вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Фармонов) ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

        6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов  зиммасига юклатилсин.

         7. Мазкур қарор 2016 йил 1апрелдан эътиборан кучга киради.

 

Вилоят ҳокими                                                                    Э.Турдимов

 

Навоий шаҳар

2016 йил 18 мартдаги

Қ-50-сон

“Дўстлик байроғи” рўзномасида, 25 март, 25-сон (3580)

 

Кўчириб олиш: 

 Қарорнинг тасдиқланган шакли (Adobe Fine Reader форматда. Ҳажми: 260 kb)



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus