Бугун: 12 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятининг 2016 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида


НАВОИЙ ВИЛОЯТ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ҚАРОРИ

(2016 йил 1 январдан кучга киради)

    Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27-моддаси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги СҚ-61-III-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2455-сонли қарорига асосан халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги тўққизинчи сессияси

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

       1. Навоий вилоят маҳаллий бюджетининг 2015 йилда кутилаётган ижроси тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.

      2. Навоий вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларининг қарор ва фармойишлари билан 2015 йил давомида маҳаллий бюджетга киритилган ўзгаришлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тақдимномалар тасдиқлансин.

    3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги    ПҚ-2455-сонли қарори билан тасдиқланган Навоий вилоятининг 2016 йилга мўлжалланаётган маҳаллий бюджет параметрлари қабул қилинсин.

       4. Навоий вилояти ҳокими (Э.Турдимов):

    2016 йил учун туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетининг даромад ва харажатлар қисмини умумдавлат солиқларидан ҳисобланадиган меъёрларини ва айланма касса маблағларининг чегаравий миқдорларини тасдиқласин.

    5. Туман ва шаҳар ҳокимлари бюджет даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажарилишини таъминласин, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатсин.

      6. Навоий вилояти маҳаллий бюджетининг 2015 йилдаги ҳисоботига кўра маҳаллий бюджетнинг даромад қисми 654,2 млрд сўмга, харажат қисми  746.1 млрд сўмга ижро этилгани маъқуллансин.

    7. Вилоят Молия бошқармасига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг билдиришномасига асосан маҳаллий бюджетнинг даромад ва харажат қисмига ўзгартиришлар киритилишига рухсат берилсин.

       8. Ушбу қарор 2016 йил 1 январдан кучга киритилсин.

      9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда вилоят Молия бошқармаси (Тилавов) зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                                                                                Э.Турдимов



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus