Бугун: 28 Сен 2023 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида



                                                            НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
                                                                                              Қ-16
                                                                                        29.01.2014 й.



        Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 385-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 30 декабрдаги 116, 2013-47-сонли қўшма қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2551) ижросини таъминлаш мақсадида 

                                                                                Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

     1. Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
      2. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб вилоят ҳокимининг 2013 йил 13 февралдаги Қ-30-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
   3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклатилсин.
      4. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


                 Вилоят ҳокими                                                                                                         Э.Турдимов








Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus