Бугун: 12 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятининг 2014 йилги ҳудудий Инвестиция дастурини тасдиқлаш тўғрисида




                                                          НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
                                                                                          Қ-15
                                                                                   29.01.2014 й.




Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги ПҚ-2069-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарори 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида


                                                                       Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н :


1. Вилоят иқтисодиёт, молия, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2014 йилги Инвестиция дастурига кирмай қолган лойиҳаларни ўз ичига олган Навоий вилоятининг 2014 йилги ҳудудий инвестиция дастури маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
    вилоятнинг 2014 йилги ҳудудий инвестиция дастури капитал маблағларининг асосий кўрсаткичлари 1-иловага;
    2014 йилда марказлашган ва бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан қурилиши ва реконструкция қилиниши белгиланган ижтимоий ва инфратузилма объектларининг манзилли рўйхати 2-иловага;
  2014 йилда марказлашмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вилоят ҳокимининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари У.Раззоқов вилоят иқтисодиёт (З.Султонов), молия (Ҳ.Тилавов), ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо (Ў.Исламов) бошқармалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар чоракда минтақавий инвестиция дастурларини амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликларига тақдим этиб борсин.
4. Вилоят ҳокими ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов ва вилоят ҳокими ўринбосари У.Раззоқовларга шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда:
    ҳар бир объект бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг тайёрланишини таъминлаш;
    зарур маблағ, шу жумладан кредит ресурсларини ажратиш;
    лойиҳаларни амалга ошириш учун масъулларни белгилаб, унинг ижросини таъминлаш топширилсин.
5. Ушбу қарор “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида эълон қилинсин.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Раззоқовлар зиммаларига юклансин.



                              Вилоят ҳокими                                                                                             Э.Турдимов



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus