Бугун: 12 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятининг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида



                                                               НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ
                                                                                            Қ-9
                                                                                    18.01.2014 й.

 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий мақроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги
ПҚ-2099-сонли қарори, халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг
2013 йил 27 декабрдаги “Навоий вилоятининг 2014 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида”ги XXVI/184-сон  қарорига асосан


                                                                         Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2099-сонли қарори, Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2013 йил 27 декабрдаги “Навоий вилоятининг 2014 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида”ги XXVI/184-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Навоий вилоятининг 2014 йилги маҳаллий бюджети асосий параметлари 1-иловага мувофиқ;   
      шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг 2014 йил даромадлари ва харажатлари, вилоят бюджетидан ўтказиб бериладиган даромад ва мақсадли субвенцияларнинг ҳажми 2-иловага мувофиқ;
      умумдавлат солиқларидан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри 3-иловага мувофиқ;
      вилоят, шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Навоий вилояти Молия бошқармасига тегишли маҳаллий бюджетларига маблағлар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда, уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича бюджет харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштирилиш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш хуқуқи берилсин.
4. Вилоят Молия бошқармаси (Тилавов)
      Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг билдиришномасига кўра, бюджетнинг даромад ва харажат қисмига ўзгартиришлар киритишига рухсат берилсин.
5. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча ташкилот ва муассаса раҳбарлари бюджет параметрларига киритилмаган тадбирларни амалга оширганликлари, ортиқча харажатларга йўл қўйганликлари ҳамда асоссиз кредитор қарзларни вужудга келтирганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан шахсан жавобгардирлар.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклатилсин.




               Вилоят ҳокими                                                                                                         Э.Турдимов









Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus