Бугун: 12 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2014 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун 1 квадрат метрга ижара тўловининг ягона энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида


                                                                     НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ
                                                                                                    Қ-5
                                                                                            09.01.2014 й.

       


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарорининг 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2013 йил 19 декабрдаги 04/14-1444-сонли хати ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Молия ва Иқтисотиёт вазирликлари ўртасида келишилган 2014 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини инобатга олган ҳолда


                                                                             Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:


1. Қуйидагилар:
    2014 йилда Навоий вилоятида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;
     ижара тўловининг ягона энг кам ставкаси 25 фоизга камайтирилиши белгиланган аҳоли пунктлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. “Навоий вилоят давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУК (Мадалиев) ижара ҳақи қийматини белгилашда иловада кўрсатилган кўчмас мулк учун қўлланиладиган энг кам ставкаларидан таянч сифатида фойдалансин ҳамда вилоят ҳокимининг 20.02.2010 йилдаги 54-Қ-сонли қарори билан тасдиқланган ҳудудий зоналар коэффициентларини ҳисобга олсин.
3. 2014 йил 10 январдан бошлаб вилоят ҳокимининг 2012 йил 26 декабрдаги Қ-188-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклатилсин.


                        Вилоят ҳокими                                                                                         Э.Турдимов



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus