НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
(2012 йил 15 июндан кучга кирган)
Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш тарифларига ўзгартириш киритиш, шунингдек аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндилар жамланиш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида |
“Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида” ги, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сонли қарори, Коммунал хизматлари вазирлигининг 1999 йил 30 январдаги 17-сонли буйруғи (рўйхат рақами 647, 1999 йил 20 февраль) билан тасдиқланган “Қаттиқва суюқмаиший чиқиндиларнинг олиб кетиш коммунал хизматлари тақдим этиш тўғрисида” ги Қоидалари, “Ўзкоммунхизмат”агентлигининг 2002 йил 12 августдаги 68-сонли (рўйхат рақами 1173, 2002 йил 13 сентябрь) буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли яшайдиган пунктларида уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш, коммунал хизматларни кўрсатиш билан боғлиқбўлган харажатларни тўлаш тўғрисида” ги Низомлари асосида ҳамда Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2012 йил 9 мартдаги 5-22/3150-сонли, 2012 йил 4 апрелдаги 5-22/4168 сонли хатлари ва вилоят Молия бошқармасининг 2012 йил 10 апрелдаги 01-02-02-3126-сонли хулосасини инобатга олиб,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари 1-иловага;
Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларида истиқомат қилаётган аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш тарифлари 2-иловага;
Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларида аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни жамланиш меъёрлари 3-иловага;
Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларида аҳолидан йиғиладиган қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни йиғиб олиш муддатлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2012 йил 1 июлдан жорий этилсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов
Навоий шаҳар
2012 йил 9 июнь
Қ-111-сон
“Дўстлик байроғи” газетаси, 2012 йил 15 июнь, 48-сон (3186)
Жами мурожаатлар:955
Кўриб чиқилган:448 (47%)
Кўриб чиқилмоқда:507 (53%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а