Бугун: 12 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 ва 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармонида 2021 йил 1 июнга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бекор қилиш чораларини кўриш белгиланганлиги инобатга олинси

2. Навоий вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (И.Ахмедов) ушбу қарор расмий эълон қилинишини ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

4. Мазкур қарор расман эълон қилингандан кейин кучга киради.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Я.Душанов зиммасига юклатилсин.

Кенгаш раиси                                                                                                                          К.Турсунов

Юклаб олиш



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus