Бугун: 12 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2021 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда)нинг 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 12 январдаги 01/04-19-70-сонли, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 13 январдаги 03/22-02-6/10-1933-сонли ва Молия вазирлигининг 2021 йил 13 январдаги DV31845605-сонли қўшма келишуви билан тасдиқланган 2021 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини инобатга олган ҳолда, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосланиб 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қуйидагилар: Навоий шаҳрида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2021 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;

Зарафшон шаҳри ва туманларда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2021 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 2-иловага;

ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси (А.Шарипов)га:

давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш;

ижарага берилаётган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;

ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;

ижарага берилган давлат мулкини ҳар чораклик асосида хатловдан ўтказиш;

фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни ва ижарага берилаётган давлат мулки рўйхатини “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасида, даврий нашрларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Савдо-саноат палатасининг веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин

3. Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси (А.Шарипов), вилоят давлат солиқ бошқармаси (Р.Насимов), шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳудудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган давлат мулки ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат мулкини балансда сақловчилар томонидан ижарага бериш самарадорлигини ошириш ва ташкиллаштиришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсинлар.

4. Вилоят ҳудудида 2021 йилда давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси белгилансин.

5. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси (Фармонов) мазкур қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласинлар.

6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. 

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Хасанов зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими в.в.б.                                                О.Ҳасанов



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus