Ўзбекистон Республикаси “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 295-сонли қарорига мувофиқ Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Хатирчи тумани комиссияси томонидан тумандаги айрим аҳоли пунктларининг номларини ўзгартиришга оид тақдим этилган таклифларини муҳокама қилиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Хатирчи тумани комиссиясининг “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Оқ товуқ” аҳоли пункти номини “Фаровон”, “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Шулликтепа” аҳоли пункти номини “Исломобод”, “Кулва” аҳоли пункти номини “Яшнобод” номлари билан қайта номлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Вилоят статистика бошқармаси (С.Мирзаев), вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (А.Ражабов), вилоят қурилиш бош бошқармаси (О.Минглиев) ва бошқа тегишли мутасадди давлат органлари, Хатирчи тумани ҳокимлиги амалдаги тартибда номлари ўзгартириладиган аҳоли пунктларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсинлар.
3. Вилоят ички ишлар бошқармаси (Р.Турсунов) номлари ўзгарадиган аҳоли пунктларида аҳолининг фуқаролик паспортларига, йўл белгиларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
4. Хатирчи тумани ҳокими (Ғ.Алиев), вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (А.Ражабов), вилоят қурилиш бош бошқармаси (О.Минглиев), “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят филиали (Д.Маҳмудов) билан ҳамкорликда номлари ўзгартириладиган аҳоли пунктларини янги номлари ёзилган кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.
5. Вилоят ҳокими ўринбосари (Я.Душанов), вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (А.Ражабов), туман ва шаҳар ҳокимликларига:
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар аъзолари ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи иштирокида вилоятдаги мавжуд географик объектлар номларининг маълумотлар базасини қайта кўриб чиқиш;
давлат реестрига киритилмаган мавжуд шаҳарча, қишлоқ, аҳоли пунктлари ҳамда уларнинг таркибий қисмларини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг тегишли қарорлари билан тасдиқлаш ҳамда тасдиқланган жой номларини давлат реестрига киритиш учун Давергеодезкадастр қўмитасига тақдим этиш;
қонун талабларига жавоб бермайдиган жой номларини ўзгартиришда фуқаролар йиғинида объектнинг ўзига хослиги – маҳаллий аҳолининг тарихи, этник ва бошқа хусусиятлари муҳокама этилганидан сўнг туман ва шаҳар ҳамда вилоят комиссияларида кўриб чиқилишини назоратга олиш, маҳалла ва кўчаларни номлашда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суистеъмол қилишга йўл қўймаслик, шахслар, шунингдек тарихий воқеалар билан номлашда қонунда белгиланган чекловларга қатъий риоя қилиниши чораларини кўрсин.
6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокими ўринбосарлари (О.Ҳасанов, Я.Душанов) ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси (М.Ҳамроева) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси К.Турсунов
Жами мурожаатлар:955
Кўриб чиқилган:448 (47%)
Кўриб чиқилмоқда:507 (53%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а