Халқ депутатлари вилоят Кенгашида “Навоий сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти директори Ш.Шайматовнинг вилоятда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш аҳволи тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.
Ҳисоботга кўра, “Навоий сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 1 октябрь ҳолатига аҳоли истеъмолчилари 87 225 тани ва улгуржи истеъмолчилари 1 583 тани, жами абонентлар сони 88 808 тани ташкил этади.
2020 йил январь-сентябрь ойлари давомида жамият томонидан жами 13 550,3 млн. сўмлик, шундан аҳолига 10 115,1 млн. сўмлик, улгуржи истеъмолчиларга 3 435,2 млн. сўмлик ичимлик суви ва оқава сув хизмати етказиб берилди.
Жамият томонидан жорий йил январь-сентябрь ойлари давомида 11 788,1 млн. сўмлик, шундан аҳоли истеъмолчиларидан 8 144,1 млн. сўм, улгуржи истеъмолчилардан 3 644,0 млн. сўм маблағ ундирилди.
2020 йил 1 октябрь ҳолатига корхонанинг дебитор қарздорлиги 6 276,7 млн. сўмни ташкил этиб, шундан аҳоли истеъмолчиларининг қарздорлиги 6 011,3 млн. сўм, улгуржи истеъмолчиларнинг қарздорлиги 265,4 млн. сўмга тўғри келмоқда. Дебитор қарздорлик йил бошига нисбатан 2 236,4 млн. сўмга ўсган. Жамият 2020 йил 9 ойлик фаолиятини 3 300 млн. сўм зарар билан якунлаган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 17 июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 59-сонли баёни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 19 августдаги 01-22/1324-сонли топшириғи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги “Ичимлик сув таъминоти ва оқава сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6074-сонли Фармонига мувофиқ, вилоят аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш аҳволини янада яхшилаш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг ҳамда вилоят молия бош бошқармасининг 2020 йил 22 октябрдаги хулосаларини инобатга олган ҳолда халқ депутатлари вилоят Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“Навоий сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тарифлар маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Б.Бобомуродов)га “Навоий сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти (Ш.Шайматов), туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
вилоятда хўжалик юритувчи субъектларни, аҳолини тоза ичимлик суви ва оқова сувидан мавжуд қарздорлигини қисқартириш ва уларни ошиб кетишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли хонадонларини ичимлик сувини ҳисоблаш ускуналари билан тўлиқ таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви таъминотига бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш, маҳаллаларда сув таъминотидаги узилишларни олдини олиш ҳамда куз-қиш мавсумида ичимлик суви таъминотини барқарор етказиб берилишини назорат қилиш;
оммавий ахборот воситаларида ичимлик суви ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларни исроф қилмаслик юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш топширилсин.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (Д.Мамаражабов), вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси (Б.Тошназаров), вилоят телерадиокомпанияси (Ҳ.Қарчиғаев), “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририяти давлат корхонаси (Б.Пирнафасов)га ичимлик суви бўйича тасдиқланган дастурлар доирасида олиб борилаётган ишларни доимий равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ушбу қарор 2021 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокими ўринбосари Б.Бобомуродов ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш доимий комиссияси (С.Базарова) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси К.Турсунов
Жами мурожаатлар:955
Кўриб чиқилган:448 (47%)
Кўриб чиқилмоқда:507 (53%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а