Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сонли қарори ижроси юзасидан ҳамда “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” давлат корхонасининг 2019 йил 20 августдаги 4-01-11/10635-сонли мурожаати, вилоят молия бош бошқармасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 01-12/20-05-38/1679-сонли, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг 2019 йил 6 сентябрдаги Т-6-01/04-460-сонли хулосаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6, 25-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Қуйидагилар:
“Navoiy kon-metallurgiya kombinati” давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ тумани турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари 1-иловага мувофиқ;
“Navoiy kon-metallurgiya kombinati” давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида хизмат кўрсатилаётган кўп қаватли турар жой фондида жойлашган нотурар жойларга техник хизмат кўрсатиш тарифлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2019 йил 1 ноябрдан жорий этилсин.
2. “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” давлат корхонаси тизимидаги турар жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш корхоналари ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласинлар.
3. Вилоят ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари котибияти (Ниёзов)га ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;
вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонаси (Фармонов)га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.
4. Вилоят ҳокимининг 2016 йил 26 августдаги “Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида хизмат кўрсатилаётган кўп қаватли турар жой фондида жойлашган нотурар жойларга техник хизмат кўрсатиш тарифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-122-сонли (“Дўстлик байроғи” газетаси, 2016й., 70-сон (3625)), 2018 йил 1 июндаги "Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қ-197-сонли (“Дўстлик байроғи” газетаси, 2018й., 45-сон (3808)), қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб кучга киради.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов зиммасига юклансин.
Вилоят ҳокими К.Турсунов
Жами мурожаатлар:954
Кўриб чиқилган:448 (47%)
Кўриб чиқилмоқда:506 (53%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а