Бугун: 12 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда)6, 25-моддалари, “Чиқиндилар тўғрисидаги”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2916-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 18-сон, 318-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгиланган тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда), 2019 йил 6 февралдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 95-сон қарорларига асосан вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳудудидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини такомиллаштириш, ҳудудларда санитария ҳолатни янада яхшилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 2019 йил 16 апрелдаги 01-04/1-542-сонли, “Navoiy viloyati toza hudud” давлат унитар корхонасининг 2019 йил 22 апрелдаги 86-сонли, вилоят молия бош бошқармасининг 2019 йил 18 июндаги 01-07-02-884-сонли хатларини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.  Вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳудудларидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2.  Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Ҳудойқулов) “Navoiy viloyati toza hudud” давлат унитар корхонаси (Алдамуратов), ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда:

бир ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизмати бўйича абонентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича самарали ишлар ташкил этилишини;

аҳоли пунктлари ҳудудидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати бўйича маршрутлар жадвалларини қайта кўриб чиқиб тасдиқланишини ва тасдиқланган жадваллар асосида чиқиндиларни ташишни амалга оширилишини таъминласинлар.

3.  Вилоят молия бош бошқармаси (Очилов) вилоят Ғазначилик бошқармаси (Шукуров) билан биргаликда:

бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг харажатлар сметасида қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб чиқариш харажатлари бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағларни режалаштирилишини;

“Navoiy viloyati toza hudud” давлат унитар корхонаси ҳамда ихтисослаштирилган санитария-тозалаш ташкилотлари билан бюджет ташкилотлари ўртасида тузиладиган тегишли шартнома шартларига кўра маблағларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин.

4.  Вилоят ҳокимининг 2018 йил 24 декабрдаги “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида”ги Қ-392-сонли қарори (“Дўстлик байроғи” газетаси, 25.12.2018 йил, 102-сон (3865)) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5.  Вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи (Мамаражабов), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонаси (Фармонов) ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.

6.  Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Раззоқов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов зиммаларига юклатилсин.

7.  Мазкур қарор 2019 йил 15августидан бошлаб кучга киради.

Вилоят ҳокими                                        К.Турсунов



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus