Бугун: 29 Май 2023 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун махсус устама ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2900-сонли ва 2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4040-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 05/1-4774-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб,        

ҚАРОР ҚИЛАМАН: 

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 05/1-4774-сонли топшириғи ижро учун қабул қилинсин.
  2. Вилоятда ичимлик сув таъминоти хизматлари учун махсус устама ҳақ миқдори 50 сўм/м3 ва канализация хизматлари учун махсус устама ҳақ миқдори 50 сўм/м3 этиб белгилансин.                                                                                                                                                                                            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2900-сон қарори билан ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”гиПҚ-4040-сон қарори билан канализация хизматлари учун тарифларига белгиланган махсус устама ҳақ суммаси мақсадли тушум ҳисобланиши, барча солиқ турларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда солиққа тортиладиган базага киритилмаслиги, шунингдек, сув таъминоти ва канализация корхоналари фаолиятининг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмаслиги белгилаб қўйилганлиги инобатга олинсин.
  1. Вилоят молия бош бошқармаси (Очилов) ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларни шакллантиришда сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларига 50 сўм/м3 махсус устама ҳақ миқдорини харажатлар таркибига киритилишини таъминласин.
  2. Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (Жуманиёзов) ичимлик сув таъминоти ва канализация корхоналари билан биргаликда ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларига белгиланган махсус устама ҳақ сув таъминоти ва канализация хизматлари корхоналарига хизмат кўрсатувчи банкларда очилган махсус ҳисобварақларда кунлик тушум бўйича ажратиб ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш чораларини кўрсин.
  3. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2017 йил 30 декабрдаги “Ичимлик суви таъминоти тарифларига махсус устама миқдорини харажатлар таркибига киритиш тўғрисида”ги Қ-443-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  4. Вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи (Аслонов), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонаси (Фармонов) ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  5. Вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси, туман ва шаҳар ҳокимликлари манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.
  6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
  7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Н.Жуманиёзов ва вилоят "Сувоқава" давлат унитар корхонаси бошлиғи Ш.Шайматов зиммаларига юклансин.

 

Вилоят ҳокими                        К.Турсунов



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus