Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 385-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда; 2012 й., 52-сон, 587-модда, 2017 й., 23-сон, 457-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Қуйидагилар:
бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари 1-иловага;
Навоий шаҳридаги “Навоий савдо комплекси” акциядорлик жамиятига қарашли 4 қаватли савдо комплексида ундириб олинадиган ижара тўлови миқдорлари 2-иловага;
вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3.Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Раззоқов, вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Д.Очилов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Бозоровлар зиммаларига юклансин.
Вилоят ҳокими К.Турсунов
Жами мурожаатлар:717
Кўриб чиқилган:448 (62%)
Кўриб чиқилмоқда:269 (38%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а