Бугун: 12 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоятнинг Навоий, Зарафшон шаҳарлари, Учқудуқ тумани ва Конимех туманининг Зафаробод қўрғони аҳолиси турар жой биноларини иситиш учун сарфланадиган иссиқлик энергияси нормаларини белгилаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5241-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги “Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 271-сонли ва 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан,

   ҚАРОР  ҚИЛАМАН: 

  1. Вилоятдаги сув қувури-канализация хўжалиги ташкилотлари томонидан сув ҳисоблагичлари билан таъминланмаган аҳоли учун етказиб бериладиган ичимлик суви истеъмоли нормалари" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (Жуманиёзов), сув қувури-канализация хўжалиги ташкилотлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари ичимлик суви қувурларидан тўла қувват билан самарали фойдаланиш, аҳолига узлуксиз ва сифатли ичимлик сув етказиб бериш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сувнинг мақсадсиз сарфланишига йўл қўймаслик чораларини кўрсинлар.
  3. Вилоят давлат санитария эпидемология назорати маркази (Ҳожиева) вилоятдаги ичимлик суви манбаларидан доимий равишда лаборатория таҳлилларини олиб борсин ҳамда сувнинг сифатини тиклаш ва яхшилаш бўйича тегишли ишларни амалга оширсин.
  4. Вилоят ҳокимининг 2014 йил 5 августдаги “Сув таъминоти корхоналари фаолиятини янада барқарорлаштириш ҳамда ичимлик суви таъминоти тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қ-117-сон қарори (“Дўстлик байроғи” газетаси, (08.08.2014й. 63-сон (3410)) ҳамда 2006 йил 25 апрелдаги "Навоий кон-металлургия комбинати томонидан Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари аҳолисига коммунал хизматлар кўрсатишда ҳисоблагич ўрнатилмасдан фойдаланаётган аҳолига белгиланган нормативларни ўзгартириш тўғрисида"ги 99-Қ-сонли қарорининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  5. Вилоят ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари котибияти (Ниёзов)га ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;

    вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонаси (Фармонов)га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

  1. Мазкур қарор 2019 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов зиммасига юклансин.

 

Вилоят ҳокими                                                        К.Турсунов



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus