вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
11.01.2017 17:16:26
Кармана туманининг "Уйрот" маҳалла фуқаролар йиғинида кўп йиллардан буён иссиқхоначилик билан шуғулланаётган тадбиркор Меҳриддин Тоғаев номи кўпчиликка таниш.
Сабаби, унинг омилкорлиги, тадбиркорликда тўплаган бой тажрибаси бугунги кунда кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлган. "Моҳларойим дурдонаси" масъулияти чекланган жамиятини бошқараётган М. Тоғаев 4,5 гектарлик иссиқхонасида помидор, бодринг етиштиради. Жорий йилнинг ўзида ўртача 150 тонна маҳсулот экспорти ҳам амалга оширилди. Етиштирилган маҳсулотларнинг қолган 50 фоизи эса ички бозорда сотилди. Балиқчилик, паррандачилик каби йўналишларда ҳам иш олиб бораётган МЧЖнинг 30 нафарлик жамоаси 2016 йилда кўзлаган барча режаларни тўла уддалаб, янги йилга катта мақсадлар билан қадам қўйди.
— Навоий шаҳри ҳудудида икки қаватли, қарийб 800 миллион сўмлик савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси барпо этдик, — дейди биз билан суҳбатда М. Тоғаев. — Яқинда бу объектимиз ҳам ишга тушади. Янги йилдан умидимиз катта. Экспорт борасида улкан ишларни амалга оширмоқчимиз. Бугунгача эришган ютуқларимиз барчаси ходимларимизнинг сидқидилдан меҳнати, қолаверса, давлатимиз томонидан тадбиркорликка қаратилган кенг эътиборнинг самарасидир.
Вилоятимизда иссиқхоначилик йўналишида иш олиб бораётган "Моҳларойим дурдонаси" МЧЖ каби тадбиркорлик субъектлари билан яқиндан танишар эканмиз, юртимиз фаровонлигида уларнинг фаолияти муҳим аҳамиятга эга бўлаётганлигига яна бир бор амин бўлдик.
Озод МУСТАФОЕВ.
Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.
Жами мурожаатлар:3012
Кўриб чиқилган:448 (15%)
Кўриб чиқилмоқда:2564 (85%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а