Бугун: 23 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Home Page > > НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ТРАНСПОРТ БОШҚАРМАСИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТ


“Дўстлик байроғи” газетасининг №49-сонида Навоий шаҳрида пандемия боис фаолияти тўхтатилган йўналишли дамасларга рухсат берилмаётгани, 2-3 минг сўмлик йўлга етиб олиш учун таксилар 10 минг сўм сўрашаётгани, йўналишли автобуслар қатнов вақтлари ҳам камайиб кетгани ҳақида мақола эълон қилинган эди.

Ўрганишлар давомида пандемиядан олдин вилоятда  36 та шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишли такси йўналишларида 1242 та “Дамас” русумли транспорт воситалари ахолига транспорт хизмати кўрсатиб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги  Ф-5537-сон фармойиши билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига асосан, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб йўналишли таксиларга йўловчи ташишга рухсат берилди. Аммо “Дамас” русумли енгил  автомобиллари бундан мустасно эканлиги кайд этилганлиги учун Навоий вилоятида ҳам “Дамас” русумли автомашиналарда йўловчи ташиш амалга оширилгани йўқ. Шу сабабли йўловчи ташиш билан шуғулланаётган йўналишсиз таксиларда йўл кира нархи кўтарилишига сабаб бўлди.

Ҳозирги кунда аҳолига транспорт хизматини янада яхшилаш ва йўл кира нархларини суний равишда ошиб кетишини олдини олиш мақсадида “Дамас” русумли автомашиналарни йўналишларга қатновини йўлга қуйиш учун таклифлар бериб борилмоқда. Бундан ташқари йўл кира нархини суъний равишда оширган ҳайдовчиларга нисбатан 20дан ортиқ маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

   

 

 

Кўрилганлар сони: 1048 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus