27.03.2019 12:36:39
Жорий йил 20 март куни вилоят марказида адлия бошқармаси янги маъмурий биноси қурилишига старт берилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов, ташкилот ҳамда муассасалар, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Йиғилганлар адлия органлари давлат бошқаруви тизимида муҳим ўрин тутаётгани, юртимизда қонунчиликнинг мустаҳкамланишида ибратли фаолият юритаётганини алоҳида таъкидлашди.
4,8 минг квадрат метр кенгликни эгаллайдиган мазкур бинони бунёд этиш билан "Кармана Камрон" масъулияти чекланган жамияти шуғулланади.
— Лойиҳа 7,5 миллиард сўм миқдорида баҳоланган, — дейди пудратчи ташкилот раҳбари F. Нажимов. — Уч қаватдан иборат бўладиган бу бинода юқори самара билан фаолият юритиш учун барча шароит яратилади. У миллий меъморчилик услубларини замонавий стандартлар билан уйғунлаштирган ҳолда қурилади. Қурилиш-монтаж ишларини саккиз ой давомида ниҳоясига етказишни режалаштирганмиз.
Олим ЖАЛИЛОВ.
Жами мурожаатлар:662
Кўриб чиқилган:448 (68%)
Кўриб чиқилмоқда:214 (32%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а