29.01.2019 13:50:38
26 январь куни вилоят ҳокими Қ. Турсунов Навбаҳор қишлоқ хўжалик ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида сайёр қабул ўтказди. Учрашувда вилоят ташкилот ва муассасалари, секторлар раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда ўтган йилда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бажарилган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, "Обод қишлоқ" Давлат дастури доирасида "Қушқочди", "Ялтиработ" маҳаллаларида амалга оширилган бунёдкорлик жараёни натижасида ҳудудлар кўркамлашгани алоҳида эътироф этилди. Бундан ташқари, туман миқёсида ўтган йилда 2017 йилга нисбатан умумий ўрта таълим муассасалари, маҳаллалар бинолари ва йўл қурилиши икки бараварга, мактабгача таълим объектлари бир ярим, соғлиқни сақлаш тизими иншоотлари ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари уч бараварга ортгани таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда маҳаллий кенгашлар депутатлари фаолияти суст даражада бораётгани, туманда тадбиркорликни ривожлантиришда кенг имкониятлар бўла туриб, аҳоли бундан унумли фойдаланмаётгани, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ташаббусларининг камлиги, айрим юртдошларимиз орасида ҳанузгача боқимандалик кайфияти мавжудлиги айтиб ўтилди. Аҳоли мурожаатлари, уларни қийнаётган муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бу ерда истиқомат қилаётган фуқаролар ички йўллар таъмири, тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолига имтиёзли нархларда сотилаётган ун маҳсулотининг ўз вақтида келтирилиши бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди.
— Бу учрашувнинг қишлоғимизда ўтказилгани айни муддао бўлди, — дейди "Қизилтепа" маҳалласида яшовчи А. Бўронов. — Мулоқот давомида 31-умумий ўрта таълим мактабидаги мавжуд муаммолар ҳамда янги мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш ҳақидаги таклифим ижобий қабул қилинди. Янги ўқув йилидан бошлаб фарзандларимиз таҳсилни барча шароитларга эга таълим даргоҳида давом эттиради. Мазкур масала ижобий ечим топиши учун зарур кўрсатмалар берилганидан мумнунмиз.
Айни пайтда аҳолини қийнаётган масалалар, хусусан, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш, фермерлар ва тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган камчиликлар, ишсизликни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.
Жумладан, "Янги куч" маҳалласидан А. Шодиевнинг аҳолига сифатли кўмир маҳсулоти етказиб бериш, "Меҳнат" маҳалласида яшовчи М. Ходжаевнинг фермер хўжаликлари ва томорқаларда юзага келаётган ер шўрланиши жараёнини камайтириш мақсадида зовур қазилиши зарурлиги, "Учтут" маҳалласидан С. Маматовнинг ҳудудда хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиши ҳақидаги мурожаатлари ижобий ҳал этилиши юзасидан муассаса ва ташкилотлар вакиллари билан келишиб олинди, "Қалқонота" маҳалласидан Д. Жўраева эса жамоатчилик асосида ишга жойлаштирилди.
Бундан ташқари, йиғилишда томорқа маданиятини юксалтириш, қишлоқларда оилавий мактабгача таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш, ободонлантириш ишларида маҳалла фаолларининг ролини кучайтириш, тадбиркорларга бўш турган бинолардан фойдаланишда имтиёз ва имкониятлар бериш, кредитлар ажратиш масалалари бўйича ҳам йўл-йўриқлар кўрсатилди.
Ҳудудлардаги ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари, қолаверса, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгининг ошиб боришида бу каби учрашувларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.
Ўз мухбиримиз.
Жами мурожаатлар:851
Кўриб чиқилган:448 (53%)
Кўриб чиқилмоқда:403 (47%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а