06.11.2020 11:06:33
Бугун Навбаҳор туманида вилоят ҳокими Кобул Турсунов иштирокида халқ таълими тизимидаги ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда 2019-2020 ўқув йилида жами 1354 нафар 11-синф битирувчилари умумтаълим мактабларини тамомлаган бўлиб, шундан 365 нафари ОТМ талабаси бўлгани ҳақида айтиб ўтилди.
Бугун туман мактабларида жами 2141 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатиб, шундан педагог ходимларнинг 1854 (86,5 %) нафари олий, 64 (2,9%) нафари тугалланмаган олий, 223 (10,4 %) нафари ўрта махсус маълумотли ўқитувчилардир.
Йиғилишда белгиланган рейтинг кўрсаткичларида энг паст ўринларни эгаллаган бир неча мактаб директорларига қаттиқ огоҳлантириш берилди.
Кўрсаткичлари намунали деб топилган 8 нафар мактаб директори эса вилоят ҳокимлигининг рағбатлантирувчи пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Йиғилиш давомида мактабларда таълим сифати, куз – қиш мавсумига тайёргарлиги, қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ҳам сўз юритилди.
Жами мурожаатлар:191
Кўриб чиқилган:139 (73%)
Кўриб чиқилмоқда:52 (27%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а