Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Жиноятчиликка қарши спорт марафони


Тинчлик, эркинлик ҳукмрон бўлган жамиятда тараққиётга замин яратилади. Республикамиз истиқлолга эришгач, ҳукуматимиз томонидан айнан аҳоли осойишталигини таъминлаш, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш юзасидан қатор тадбирлар белгиланди. Натижада айни кунда мамлакатимиз тинч ва фаровон ҳаёт сари янада собитлик билан илдамламоқда.

  Бироқ афсуски, орамизда бу бебаҳо неъматнинг қадрига етмай, ўз мақсади йўлида муқаддас динимиз ғояларини ўзгача талқин этаётган гуруҳлар сафига кириб қолаётганлар ҳам учраб турибди. Хусусан, жорий йилнинг 10 ойи даво­мида юртимизда ёшларнинг 22 минг нафари жиноятга қўл урган. Ачинар­лиси, академик лицей ва касб-ҳу­нар коллежлари ўқувчилари томони­дан 875 та, мактаб ўқувчилари томони­дан эса 310 та оғир ва ўта оғир жиноят­лар содир этилишига йўл қўйилган.

  Аҳоли, айниқса, ёшлар орасида ҳуқуқ­бузарликлар, турли жиноятларнинг олдини олиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳар пай­­шан­ба — ҳуқуқбузарликлар профи­лак­­ти­каси куни, деб эълон қилинган эди. Таъкидлаш жоиз, шу йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган тадбирлар натижасида барча турдаги жиноятлар сони ўртача 12-18 фоизга камайишига эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноя­брь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузар­ликлар профилактикаси ва жиноятчи­ликка қарши курашиш борасида бел­гиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеосе­лектор йиғилишида айтиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари аҳоли онгига жи­ноятга қўл урмаслик, бировнинг ҳа­қига хиёнат қилмаслик, Ватанга садоқатли, атрофдаги инсонларга юксак ҳурматда бўлиш каби фазилатларни сингдириш лозимлигини таъкидлади.

  Шу мақсадда, ўтган шанба куни На­воий шаҳрида вилоят олий таълим муас­­сасалари талабалари, мактаб ўқувчилари, корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳамда уюшмаган ёшлар ўртасида "Менинг маҳалламда жиноят содир этилмаслиги керак" шиори остида спорт тадбирлари бўлиб ўтди. Унда минг нафардан зиёд ёшлар ўзаро беллашди. Иштирокчилар эрта тонгда шаҳримиз марказидаги буюк мутафак­кир шоир Алишер Навоий ҳайкали ёни­да тўпланишди. Тадбирда жамоатчилик вакиллари сўзга чиққан ёшларимизни осмонимиз мусаффо­ли­гини асрашга, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга даъват этдилар.

  Шундан сўнг югуриш марафони бош­ланди. Қатнашчилар Ислом Ка­римов номли шоҳкўча бўйлаб ҳаракатлан­дилар. Финиш чизиғини бирин­чи бў­либ Навоий олимпия захи­ралари коллежи ўқувчиси Йўлдош Мар­ка­баев ва НДПИ талабаси Мат­луба Абдуқо­дирова босиб ўтишди.

  "Аладдин" спорт майдонча­си­да мини-футбол бўйича баҳслар, айниқса, қиз­ғин кечди. Унда 24 та жамоа гуруҳ­ларга бўлинган ҳолда куч синашди. Муроса­сиз ўтган учрашувларнинг ҳал қилувчи босқичида рақибларини доғда қол­дирган "Qizil­qum­sement" ҳамда спорт­нинг енгил атлетика ва бошқа ўйин турларига ихтисослашган Бола­лар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоа­лари рўбарў келишди. Унда "цементчи­"лар­нинг қўли баланд келди. Учинчи ўрин­ни Конимех иқтисодиёт коллежи фут­болчилари эгаллади.

  14 ёшгача бўлган шахматчилар ўрта­сида ўтган мусобақаларда Навоий шаҳ­ридаги 17-мактаб ўқувчиси Жавоҳир Сувоновнинг маҳорати олдида ақл ўйи­нининг барча ишқибозлари таслим бўлдилар. Фахрли 2-3-ўринларни ҳам навоийликлар — 7-мактаб ўқувчиси Озодбек Йўлдошев ва 17-мактабнинг яна бир вакили Азиз Усмонов банд этди. Катталар ўртасида эса шоҳсупа­нинг юқори поғонасини вилоят марка­зидаги 2-мактабда таълим олаётган Хуршида Хайруллаева эгаллади.

  Тадбирнинг барча ғолиб ва сов­рин­дорларига диплом ҳамда эсдалик сов­ғалари топширилди. Байрамона руҳда ўтган баҳслар барча иштирок­чиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

 

Кўрилганлар сони: 241 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus