Бугун: 17 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШАЙЛИК.


Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши, Милиий гвардия бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижтимоий кўмакка муҳтож ёшлар, ижтимоий мослашувга муҳтож бўлган шахслар ва уларнинг фарзандлари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ёшларнинг ҳарбий қисмга ташрифи бўлиб ўтди.

Бу каби учрашувлар албатта юртимизда тинчлик ва осойишталикни янада таъминлаш, халқимиз, айниқса, ёшларнинг онгу тафаккурини диний экстремистик тажовузлардан, турли ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишга хизмат қилади. 

"Жаҳолатга қарши – маърифат” қуроли сифатида хизмат қилувчи китоблар жамланмаси ёшларга топширилди ҳамда  ҳарбийларнинг саф тортиш ва ҳарбий техникалар намойиши ҳам ўқувчиларга катта қизиқиш уйғотди.

Бу каби лойиҳалар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Кўрилганлар сони: 578 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus