Бугун: 12 Дек 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЖАНГОВАР САМБО

ЖАНГОВАР САМБО

27.11.2019 15:01:45


Навоийда Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида самбо ва жанговар самбо бўйича республика чемпионатига старт берилди.

Беш  кун давом этадиган мазкур спорт мусобақасида 15 жамоанинг 150 нафар иштирокчиси ўз куч, маҳорат ва эпчиллигини синовдан ўтказадилар.

- Самбо ички ишлар идоралари ходимлари жанговар тайёргарлигининг ажралмас қисми ҳисобланади, - – дейди ИИВ махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Суннатали Абдукадиров. – Шу боис беллашувларда жамоа ва якка ҳисобда юқори натижаларни эгаллаган иштирокчиларга якуний босқичда Ички ишлар вазирлигининг турли даражадаги дипломлари топширилиши ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилиши кўзда тутилган.

Мусобақа муросасиз беллашувларга бой кечмоқда. Трибуналарда бўш жойнинг йўқлиги чемпионатга қизиқиш юқорилигидан далолатдир.

Темур ЭШБОЕВ,

(“Халқ сўзи”).

Кўрилганлар сони: 700 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus