22.06.2014 10:52:17
Навоий шаҳрида автомобиллар тирбандликлари олдини олиш мақсадида бир қатор чоралар кўрилади. Бу ҳақда «Правда Востока» газетаси хабар бермоқда. Навоий вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Техник бўлими катта назоратчиси О. Усмоновнинг маълум қилишича, Навоий шаҳри кўчаларида ҳар куни икки минг яқин автомобиль йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланади. «Вазиятни яхшилаш ва тирбандликлар олдини олиш бўйича қўшни вилоятлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Damas русумидаги автомобилларни рейслардан босқичма-босқич олиш ҳақида қарор қабул қилинди», – дейди О. Усмонов. Бунинг ўрнига «Престиж Миллинеум» МЧЖ ҳисобига яқин вақт ичида 30та янги Isuzu автобуслари ўтказилади. Қайд этишларича, бу бекатларда жамоат транспортини кутиб қолиш билан боғлиқ вақтни қисқартиради. О. Усмоновнинг қўшимча қилишича, йўналишли таксилар ҳам шаҳар фуқаролари ихтиёрида қолади. «Правда Востока»нинг қўшимча қилишича, тез орада Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежлари атрофида туман йўналишлари ҳаракатланадиган таксилар учун автотўхташ жойлари иш бошлайди.
Жами мурожаатлар:191
Кўриб чиқилган:139 (73%)
Кўриб чиқилмоқда:52 (27%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а