Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори тобора юксалмоқда


Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш, озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни кенгайтириш, фермерлик ҳаракатини ва қайта ишлаш саноатини ривожлантириш борасида амалга оширилган туб ислоҳотлар самарасида мамлакатимиз тарихан қисқа даврда озиқ-овқат мустақиллигига эришди.

Халқаро конференция иштирокчилари Тошкент шаҳридаги “Gold Dried Fruits” масъулияти чекланган жамияти, “Green World” Ўзбекистон-АҚШ-Жанубий Корея, “Lazzat Karamel” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхоналарида бўлиб, озиқ-овқат саноати соҳасида эришилаётган ютуқлар билан танишди.

“Ўзбекистон иқтисодиётнинг барча соҳаларида изчил ривожланаётган мамлакат, – дейдиАтроф-муҳитни ўрганиш институти директори, профессор Майкл Эдельштейн (АҚШ). – Мамлакатингизга ҳар гал келганимда улкан ўзгаришларнинг, барча соҳада қўлга киритилаётган янги-янги ютуқларнинг гувоҳи бўламан. Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Бу жиҳатдан Тошкентда ўтказилаётган халқаро конференция ғоят муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон кўркам боғ-роғлари, ширин-шакар мевалари билан дунёга машҳур. Қуёш нурига тўйинган бундай мазали меваларни бошқа ҳеч қайси мамлакатда учратмаганман”.

Бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан турли шарбатлар, мураббо, шинни ва консерваланган тузламалар тайёрланади. Бежирим қадоқланаётган мева шарбатлари юқори сифати, хуштаъм ва табиийлиги билан ажралиб туради.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қандолат маҳсулотлари орасида “Lazzat Karamel” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамияти томонидан тайёрланаётган 30 турдаги ширинликлар истеъмолчиларга маъқул келаётир. “Lazzat Karamel” йилига тўрт минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Меҳмонлар Тошкентдаги “Фарҳод” деҳқон бозорида ҳам бўлдилар.

Хорижлик меҳмонлар Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бу ерда намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган уй-жойлар билан танишди.

“Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида қурилаётган янги уй-жойлар лойиҳалари пишиқ ва ҳар томонлама қулай эканига ишонч ҳосил қилдик, – дейди “Plantrees” компаниясининг савдо бўйича директори Каролин Ламбер хоним (Бельгия). – Лойиҳада оила аъзоларининг барча эҳтиёжлари инобатга олинган. Хонадонлар газ, электр энергияси, ичимлик суви билан тўлиқ таъминланган, ҳудудда мини-маркетлар фаолияти йўлга қўйилган. Нон цехида тайёрланаётган эллик турдаги нон маҳсулотларидан татиб кўрдик. Кенг, батартиб, файзли кўчалар, ҳовлиларда яшнаб турган дарахтлар, гулларнинг тароватидан баҳри-дилингиз очилади. Мамлакатингиздаги тинчлик, ободлик ва фаровонликка ҳавасим келди”.

“Ўзбекистон мева-сабзавот ва узум етиштириш бўйича дунёнинг кўплаб давлатлари орасида етакчи ўринни эгаллайди, – дейди “DISYS” компанияси бош ижрочи директори Ким Ки Хванг (Жанубий Корея). – Бу Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида анча илгарилаб кетганидан далолатдир. Корхонамиз фермер хўжаликларига мобиль телефон ёрдамида иссиқхоналарни назорат қилишга мўлжалланган технологияларни тақдим этади. Юртингизда фермерларга яратилаётган имтиёзларни ҳисобга олсак, бу технологиянинг соҳага татбиқ этилиши мулкдорларни ахборот технологиялари билан таъминлаш имконини беради”.

Халқаро конференция иштирокчилари Зангиота туманидаги “Master Delikatesov” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам танишди. Мазкур корхона колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Халқаро анжуман иштирокчиларининг бир гуруҳи Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

“Ушбу фермер хўжалигида интенсив технология асосида яратилган боғлар менда катта таассурот қолдирди, – дейди Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича уюшманинг лойиҳа раҳбари Паулина МОР хоним (Германия). – Мевалар таъми ва хуш бўйи билан алоҳида ажралиб турибди. Экинларни томчилаб суғориш усули ҳам ўзига хос. Боғдорчиликка ихтисослашган Германиянинг кўплаб компаниялари Ўзбекистон билан мазкур йўналишда ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда. Ўзбекистонда етиштириладиган барча турдаги мевалар, жумладан, қуруқ мевалар жаҳон бозорида юксак қадрланади”.

“Ушбу қўшма корхона фаолияти билан танишиб, ўзим учун катта тажриба орттирдим, – дейди“Great Lakes Agro Energy” компаниясининг бош технологи Жон Марк Хакни (АҚШ). – Бу ерда илғор технологиялар ва халқаро андозалар асосида ишлаб чиқарилаётган турли шарбатлар ва консерва маҳсулотларининг таъми оғизда қолади. Мазкур корхонада ўрганганларимни, орттирган тажрибамни компаниямизда қўллаш ниятидаман. Компаниямиз мамлакатингиз билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор”.

Меҳмонлар Самарқанддаги Регистон ансамбли, Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва бошқа тарихий обидаларни катта қизиқиш билан томоша қилди, шаҳарда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Кўрилганлар сони: 3022 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus