Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ўзбекистондаги қизларнинг эрта никоҳ борасидаги фикирлари


Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан «Маҳалланинг энг ораста қизлари» республика форуми ташкил этилди. Бу ҳақда 20 июнь, жума куни ЎзА хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллалари қизларидан ташкил топган 14 жамоа ўртасида ташкил этилган «Маҳалланинг энг ораста қизлари» республика форумида жамоалар Ватан, оила муқаддаслиги, саломатлик ва гигиена, Ўзбекистонда жорий этилган 12 йиллик таълим тизимининг самарадорлиги, муомала маданияти, оила одоби, хонадонлар ободлиги, миллий анъана ва қадриятларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги билимларини намойиш этди.

Айни пайтда уларнинг яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, одам савдосининг оғир оқибатлари, «оммавий маданият», мафкуравий таҳдидларга оид билимлари синовдан ўтказилди. Иштирокчилар саҳна кўриниши, видеолавҳа, бадиий ижро, расм ва плакатлар воситасида муайян мавзуни очиб берди.

«Форумда иштирок этган жамоаларнинг ижтимоий ҳаёт, ҳуқуқ ва тиббиёт соҳаларидаги билимлари, маҳаллаларда олиб бораётган ишлари, ёшлар билан ишлашдаги фаоллигига алоҳида эътибор қаратилди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва совғалар топширилди», – дейилади агентлик хабарида.

Маълумот учун, 2013 йилда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан Ўзбекистондаги барча маҳаллаларда «Ораста қизлар давраси» тўгараклари ташкил этилган. 2014 йилда «Ораста қизлар давраси» кўрик-танловларида Ўзбекистон бўйича 50 минг нафардан ортиқ қиз қатнашди, ҳар бир туман, шаҳардан бир нафардан иштирокчи танлаб олиниб, муайян ҳудуд жамоаси шакллантирилди.

Кўрилганлар сони: 3263 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus