Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ўзбекистонда янги TAS-IX пайдо бўлади


Ўзбекистонда интернет трафикни узатувчи янги ҳудуд ташкил этилади. Ҳозирча, «Tas-ix 2» деб номланаётган лойиҳа устида жиддий иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» АЖ бош директори Шуҳрат Қодиров Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди. 

Лойиҳага кўра, жаҳон интернет тармоғининг ўзбек сегменти янада сифатли ва арзон таркиб билан бойитилади. Айни чоғда, ўзбекистонлик фойдаланувчилар кўпроқ ташқи каналга мурожаат қилади. 

«Бозордаги барча маҳаллий таркибни бойитиш устида ишлаши керак. Маҳаллий трафикни айирбошлаш учун жой бўлиши кутилаётган «Tas-ix 2» таркиб генераторлари учун фойдали восита бўлиши керак. Биз шу масала устида ишлаяпмиз. У фойдаланувчилар учун анча арзон ҳам бўлади. Тез орада буни эълон қиламиз», – деди Қодиров. 

Ҳозирда, Ўзбекистонда маҳаллий интернет тармоғи ҳисобланувчи TAS-IX майдонидан фойдаланиш барча интернет провайдерлари томонидан бепул тақдим этилади. 

Манбаа: kun.uz

Кўрилганлар сони: 480 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus