Бугун: 04 Дек 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНА БИР ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ


Вазирлар Маҳкамасининг Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этишга оид қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Маданият вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Маданий мерос илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.

Институтга қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда, архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш, геодезия ва картография фаолияти, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият турларини тегишли лицензияларни олмасдан амалга ошириш ҳуқуқи берилади.

Институтнинг асосий вазифалари қуйидагилар:

Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ва жаҳон маданий мероси объектлари жумласига киритилган ҳудудларда шаҳарсозлик ва бошқа хўжалик фаолиятларини уларнинг тарихий-маданий муҳити, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолган ҳолда илмий асосдаги тавсиялар мажмуасини ишлаб чиқиш;

боқийлаштириш (консервация), таъмирлаш, фойдаланиш ва тарихий шаҳар ва аҳоли манзилларида замонавий бинолар қуриш лойиҳаларини ишлаш;

тарихий шаҳар, аҳоли манзилгоҳларини қайта қуриш лойиҳалари ва маданий мерос объектларининг муҳофаза ҳудудлари лойиҳаларини ишлаш;

моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларини рақамли каталоглаштириш мониторингини олиб бориш;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва уларнинг қўриқланадиган теграларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация ва бошқа хўжалик ишлари, асрашга доир ишларни амалга ошириш ҳамда илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказишга оид лойиҳалар яратиш;

археология тадқиқотларини амалга ошириш, тадқиқотлар натижаси бўйича илмий ҳисоботларни тайёрлаш, археология ёдгорликларини консервациялаш, тузатиш, таъмирлаш, ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистоннинг ўзига ҳос томонларини ҳисобга олиб қурилиш, физика, химия, биология, санъат тарихи ва бошқа фанларда эришилган натижалар асосида маданий мерос кўчмас мулк объектларини боқийлаштириш ва таъмирлаш учун фойдаланилувчи янги усулларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш;

маданий мерос кўчмас мулк объектларини таъмирлаш, тиклаш ва консервация фаолиятида янги материалларни яратиш борасида тадқиқотлар олиб бориш, ишлаб чиқариш жараёнини тайёрлаш ва уларни ишлаб-чиқариш учун кичик корхоналар тузишга қадар ишлар;

ЮНEСКОнинг «Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги конвенцияси талаблари асосида, ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларнинг бошқариш режаларини ишлаб чиқиш, меросга бўлган таъсирини баҳолаш ҳамда Умумжаҳон мероси дастлабки рўйхатига киритиладиган объектларнинг ўзига хослиги ва аҳамиятини ўрганиш учун тавсия ва лойиҳаларини ишлаб чиқади;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш, реставрация, консервация, реконструкция ҳамда фойдаланишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

музей ашёлари ва музей коллекцияларини (тасвирий ва амалий безак санъати, археология, қўлёзма китоблар, нумизматика ва бошқалар)ни юқори даражада таъмирлаш ва реставрация қилиш учун малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;

инновацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда музейларни ташкил этиш, археологик ёдгорликларни очиқ осмон остидаги музейларга айлантиришнинг илмий асосини ҳамда лойиҳаларини тайёрлаш;

номоддий маданий мерос объектларининг тармоқлари, йўналишлари, жанрлари ва услубларини таснифлаш, маълумотларни тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш, сифат ҳолатини аниқлаш ва унинг натижалари бўйича ҳисоботлар тузиш.

 

Кўрилганлар сони: 903 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus