Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси тўғрисида


2014 йил 29 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди. 

Сенаторлар ялпи мажлиснинг иккинчи кунини Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилишдан бошладилар. Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ тайёрланганлиги ва киритилганлиги кўрсатиб ўтилди. Ушбу масала Тошкент шаҳри аҳолиси ўртасида, фуқаролар йиғинлари фаолларининг, жамоат ташкилотлари вакилларининг, хусусан, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа ташкилотлар вакилларининг мажлисларида олдиндан муҳокама қилинди. Сенаторлар масалани ҳар томонлама муҳокама қилганларидан кейин ҳукумат таклифи, кенг жамоатчилик муҳокамаси жараёнида билдирилган фикр ва таклифларни умумлаштириш материаллари, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан тайёрланган хулосалар асосида Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини Яшнобод тумани деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилдилар. 

Шундан кейин сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раисини ва раиси ўринбосарини сайлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикасининг бир қатор чет давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари бошлиқларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масалаларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ваколатларига киритилган бошқа масалаларни кўриб чиқдилар. 

Сенаторлар кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилдилар. 

Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами бўлган Мустақилликнинг йигирма уч йиллиги арафасида бўлиб ўтган икки кунлик ялпи мажлис давомида сенаторлар 15 та масалани, шу жумладан, 4 та қонунни кўриб чиқдилар. 

Сенаторларнинг фикрича, қабул қилинган қонунлар мамлакатимизни янада модернизация қилиш борасидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим омили бўлади. Қабул қилинган «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни давлат ҳокимиятини демократлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш ишида катта аҳамиятга эга бўлади. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини рўёбга чиқариш доирасида тайёрланган ушбу қонун мамлакат ҳаётининг турли соҳаларидаги долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда ННТлар давлат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишининг самарали ҳуқуқий механизмлари тизимини яратади. Уни ишлаб чиқиш жараёнида, шу жумладан, миллий ва халқаро даражалардаги турли анжуманлар доирасида кенг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди. 

Олиб борилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан маъқулланган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни алоҳида аҳамиятга эга. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган ушбу қонун бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштириш соҳасида товар-хомашё ва молия биржаларини тартибга солиш механизмларининг самарадорлигини оширишга, биржа битимлари қатнашчиларининг кафолатларини кучайтиришга, хўжалик юритувчи субъектлар товар-хомашё ва молия биржаларида кенг иштирок этишини таъминлашга хизмат қилади. 

Сенаторлар бозор рақобати шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий манфаатларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган «Тижорат сири тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини ҳам кўриб чиқдилар ва маъқулладилар. 

Ялпи мажлис қатнашчилари Сенат томонидан маъқулланган қонунлар ижтимоий-сиёсий, суд-ҳуқуқ соҳаларидаги демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ишида алоҳида аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб ўтдилар. Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида сайлов қонунчилигини, ахборот-коммуникация соҳаси, жиноят, жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари амал қилишининг ҳуқуқий асосларини, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштиришни назарда тутади. 

Сенаторлар ўзлари томонидан маъқулланган қонунлар аҳоли турмуш даражасини янада юксалтиришнинг, мамлакатимизда барқарорлик ва фаровонликнинг муҳим омили бўлади деб ишонч билдирдилар. 

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
Матбуот хизмати

Кўрилганлар сони: 3679 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus