Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ўзбекистон Президенти Оқсаройда Япония вазирини қабул қилди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 6 август куни Оқсаройда Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Тошимицу Мотэгини қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Президент меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлар экан, ушбу учрашув икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида фаол ривожланиб бораётган мулоқотларнинг мантиқий давоми эканини таъкидлади. Бу ўзаро манфаатли ҳамкорлик, авваламбор, иқтисодий соҳадаги алоқалар ҳолатини баҳолаш ва уни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашиш учун яхши имконият бўлишини қайд этди.

Учрашувда энергетика, нефть-газ, кимё ва кон саноати, электротехника, автомобилсозлик ва телекоммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Япония делегацияси таркибида «Иточу», «Мицубиси», «Марубени», «ЖОГМЕК», «НЭК» каби етакчи компаниялар вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюргани ва ушбу ташриф доирасида қўшма бизнес-форум ўтказилиши мамнуният билан қайд этилди.

Тошимицу Мотэги самимий қабул учун Ислом Каримовга миннатдорлик билдириб, Япония ҳукумати Ўзбекистон билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Маълумот учун, Япония Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий шерикларидан биридир. 2013 йил якунига кўра, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 215 миллион АҚШ долларидан ошган. Япония томонидан Ўзбекистонга киритилган молиявий-техникавий воситаларнинг умумий ҳажми 2 миллиард доллардан зиёддир.

Япония компаниялари «Кўкдумалоқ» конида компрессор станциясини ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини қуриш, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Самарқанд, Бухоро ва Урганч аэропортларини модернизациялаш каби йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этди.

Бугунги кунда Навоийдаги иссиқлик электр станциясини кенгайтириш ва Толлимаржон иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Кўрилганлар сони: 2782 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus