вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги рекордларини янгиламоқда


Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 53тага етган - 15 олтин, 19 кумуш ва 19 бронза. Умумий рейтингда эса делегация 6-ўринни эгаллаб турибди.

Бундан ташқари, бокс бўйича терма жамоанинг барча, етти нафар аъзоси ярим финал йўлланмасини қўлга киритиб, камида бронза медалларни нақд қилишганди. Бу эса Ўзбекистон Осиё ўйинларида камида 60 медал олишини англатади.

Ўзбекистон шу вақтга қадар 6 марта Осиё ўйинларида қатнашган. Медаль жамғариш бўйича Гуангжоу—2010 мусобақаси ўзбекистонлик спортчилар учун омадли келган — жами 56та медал (11 олтин, 22 кумуш, 23 бронза). Боксчилар оладиган медаллар орқали бу кўрсаткич 4тага яхшиланиши аниқ. Бу орқали Индонезия—2018 турнири Ўзбекистон спорт делегациясининг барча даврларда энг кўп медал қўлга киритган Осиё ўйинлари сифатида тарихга кирадиган бўлди.

Олтин медаллар сони бўйича эса энг яхши натижа Пусан—2002 турнирида қайд этилган. 2002 йилги Осиё ўйинларидан ўзбекистонлик спортчилар 15та олтин медал билан қайтишганди (15-12-24). Айни вақтда бу рекорд такрорланган, кумуш медаллар борасидаги кўрсаткич эвазига Пусандаги Осиё ўйинлари натижаси яхшиланган.

Яна битта олтин медал орқали Пусан рекорди янгиланади.

Умумий рейтингдаги ўрин бўйича энг яхши натижалар Ҳиросима—1994 (11 та олтин, 12 та кумуш, 19 та бронза) ва Пусан—2002 (15 та олтин, 12 та кумуш, 24 та бронза) мусобақаларида қайд этилганди.

Бу борадаги натижани янгилаш деярли имконсиз иш — айни вақтда турнир мезбонлари бўлмиш Индонезия вакиллари 30та олтин медал жамғарган ҳолда тўртинчи ўринда жойлашган (олтин медалларнинг 14таси индонезияликларнинг миллий спорт тури бўлмиш пенчак силатда қўлга киритилган, бу спорт бўйича 15та медаллар шодаси ўйналган). Бешинчи ўриндаги Эронда эса айни вақтда Ўзбекистондагидан 4та кўп — 19та олтин бор. Эронликлар шунингдек 18 кумуш ва 20 бронза қўлга киритишган ва улар ҳам мусобақанинг охирги икки кунида ўз кўрсаткичларини яхшилаш имкониятига эга

Кўрилганлар сони: 335 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus