Бугун: 21 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЎЗБЕКИСТОН IV ЁЗГИ ОСИЁ ЎЙИНЛАРИГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛАДИ


Ўзбекистон 2025 йилда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Вазирлар Маҳкамасининг Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Мазкур қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.

Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан, “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

Кўрилганлар сони: 1440 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus