Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ўзбекистон фуқаролари визасиз 54 мамлакатга бориши мумкин


Ўзбекистон фуқаролари 54 мамлакатга визасиз чиқиш имконига эга. Бу ҳақда Henley & Partners агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Виза чекловлари индексида хабар берилди, дебмаълум қилди Anhor.Uz.

Ўзбекистон мазкур рейтингда Сан-Томе ва Принсипи, Гвинея, Мали, Нигер ҳамда Того сингари давлатлар билан бирга 74-ўринни эгаллади. Бу Ўзбекистон фуқароларининг визасиз бориш мумкин бўлган мамлакатлар сонининг иккитага кўпайишига қарамай, ўтган йилги поғона сақлаб қолинганини билдиради.

Манбада айнан қайси давлатларга ташриф буюриш учун виза олиш шарт эмаслиги қайд этилмаган, деб ёзади Daryo.Uz.

Марказий Осиё давлатлари ичида фуқаролари визасиз бориши мумкин бўлган мамлакатлар сони бўйича Қозоғистон энг яхши кўрсаткич (66 та мамлакат, рейтингда 64-ўрин)ни намоён қилган бўлса, МДҲ давлатлари ичида Россия фуқаролари 100 та мамлакатга визасиз бориш имконияти билан биринчиликни, Виза чекловлари индексида эса 38-ўринни эгаллади.

Рейтингда Финляндия, Швеция, Германия, АҚШ ва Буюк Британия етакчилик қилмоқда. Уларнинг фуқаролари 174 мамлакатга визага эга бўлмаган ҳолда бориши мумкин. Индексдан энг ёмон кўрсаткичлар эса Покистон, Сомали, Ироқ ва Афғонистонга тегишли эканини кўриш мумкин.

Маълумот учун, Виза чекловлари индекси фуқароларнинг 219 мамлакатга визасиз чиқиш имкониятини таҳлил қилувчи рейтинг бўлиб, у давлатлар фаровонлиги ва очиқлиги ўртасидаги боғлиқликни кўрсатиб беради.

Кўрилганлар сони: 2736 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus