30.08.2014 18:06:10
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да навоийлик футбол мухлислари учун унутилмас учрашув бўлиб ўтди. Шу куни ФИФА рефериси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби Равшан Эрматов билан бўлган учрашувни миллионлар ўйини ишқибози бўлган ёшлар катта ҳаяжон ва қувонч билан қарши олишди.
Барчамизга маълумки, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ўз бригадаси билан Бразилияда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг тўртта ўйинида ҳакамлик қилди. 2010 йили ЖАРда бўлиб ўтган мундиалда Р. Эрматов бешта ўйинда ҳакамлик қилганди. Икки мундиал якунига кўра, унинг ҳакамлик қилган ўйинлари сони тўққизтага етиб, ушбу кўрсаткич бўйича у жаҳон рекордини ўрнатди. Бу натижа ҳар бир ўзбекистонлик учун чинакам маънода фахр ва ифтихор бўлди. Ёшлар билан мулоқот чоғида таниқли ҳакам ҳеч бир нарсага осонликча эришиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлади. Ҳакам муваффақиятлар замирида тинимсиз меҳнат ётиши, инсон ўз танлаган йўлидан ҳар қандай қийин вазиятда ҳам воз кечмаслигини айтиб, ўзбек ёшлари албатта, ғалабага муносиблигини ишонч билан тилга олди. Шунингдек, Р. Эрматов мулоқот чоғида футболга кириб келиши, 2002 йил Ўзбекистонда ФИФА семинари бўлгани ва ўшанда ФИФа ҳакамлари таркибига тавсия қилингани ҳақида гапириб берди.
— Навоийлик ёшларнинг футболга меҳри баландлигини кўриб хурсанд бўлдим, — дейди биз билан суҳбатда Р. Эрматов. — Улар дунё майдонларини забт этишга қодир йигит-қизлардир. Бугун бундай ёшлар учун юртимизда барча имкониятлар яратилган. Фақат орқага чекинмаслик, тинимсиз меҳнатдан қочмаслик керак. Шунда, албатта, кўзланган натижага эришилади.
Учрашув сўнггида вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Раззоқов юртимиз фахрига айланган ҳакамга эсдалик совғаси сифатида ҳазрат Алишер Навоий акс этган рамзий ёдгорликни тақдим қилди.
Учрашувда жаҳон чемпионатида Р. Эрматов бригадасида ён қанот ҳаками бўлган Абдуҳамидулло Расулов ҳам иштирок этди.
Жами мурожаатлар:194
Кўриб чиқилган:139 (72%)
Кўриб чиқилмоқда:55 (28%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а