Бугун: 21 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > “ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛ”


  Юртимизнинг гўзал ва бетакрор масканлари, хушманзара табиати, пурвиқор тоғлари, дарё ва кўллари, асрлардан садо бериб турувчи улуғвор обидалари, муқаддас қадамжоларни ҳар бир зиёратчининг диққат марказида. Бу нафақат хорижлик меҳмонларнинг, балки маҳаллий сайёҳларнинг ҳам ҳайратини оширмоқда. Бу эса ўз навбатида маънавий қадриятларимизга ҳурмат руҳини ошириб, мароқли ҳордиқ чиқаришга имкон яратмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиққан тарихий ҳужжат бўлди.

   Эндиликда юртдошларимиз мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий қадамжолар, муқаддас зиёратгоҳларга ташриф буюриб, маънавиятимиз сарчашмаларидан баҳраманд бўлмоқдалар. Ҳам зиёрат, ҳам саёҳат эса кўнгилларда ғурур ҳиссини кучайтимоқда.

  Бу борада Навоий вилоятида ҳам аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, аҳоли, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари дам олиш кунларидан унумли фойдаланиб, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида дунё назаридаги муқаддас масканларни зиёрат қилмоқдалар. Ички туризмни ривожлантириш, тарихимиз билан таништириш, дам олишга имкон яратишни мақсад этган бу саёҳатларда юртдошларимиз бугунги кунларга шукурона келтирмоқда.

  Яқинда Навоий вилояти ҳокимлигининг бир гуруҳ ишчи-ходимлари ҳам кўҳна ва навқирон Хоразм вилоятига саёҳат уюштиришди.

  Вилоят маркази Урганч шаҳри. Ҳудуддаги улкан бунёдкорлик ишлари, ободончилик тадбирлари саёҳлар эътиборини тортди. Саёҳат дастлаб мардлик ва жасурлик тимсоли бўлган Жалолиддин Мангубердининг муҳташам ҳайкали ўрнатилган майдондан бошланди. Юртимиз ҳақиқий қаҳрамонининг озодлик йўлида кўрсатган жасорати бугунги авлод учун ҳақиқий ибратдир. 

  Кўҳна Хива шаҳрига кириб борар экансиз, узоқ тарихнинг мунгли садолари қулоғингиз остида жаранглагандек туюлади.

  Айниқса, “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси кеча билан бугунни боғлаб турган кўприкдек... Қалъани айланар экансиз, ўзингизни ўша даврда юргандек ҳис этасиз. Ўз давридан хабар беруб турувчи бинолар, қадамжолар, экспонатлар ҳар бир сайёҳни ўзига жалб этади. Хусусан, ҳар қадамда хорижий сайёҳларни учратганда ўтмиши қадим, келажаги нурли диёрда яшаётганингдан ғурурланасан киши.

  — Тўғриси Хоразм вилоятига, хусусан Хива шаҳрига биринчи бор келишим. Бу табаррук жой ҳақида фақат матбуот орқали таниш эдим. Бугун ўз кўзимиз билан тирик тарихни кўргандек бўлдик. Бу қадимий маскан бизда катта таъсурот қолдирди, — дейди вилоят ҳокимлиги мутахассиси Олимжон Шомуродов. — Давлатимиз раҳбарининг ички туризмни ривожлантиришга қаратаётган юксак эътиборлари мамлакатимиз тарихи ва улуғ масканлари ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўлишимизга замин яратди. Биз шундай қадамжоларимиз, табаррук масканларимиз билан фахрланамиз.

  Икки кун давом этган саёҳат давомида ҳар бир сайёҳ Хоразм маданияти, санъати, тарихи ва гўзал табиатидан баҳраманд бўлди. Мозийдан садо бериб турувчи, ноёб архитектура намунаси сифатида қад ростлаган муҳташам обидалар аждодларимиз бунёдкорлигининг ёрқин ифодасидир. Том маънода ҳам халқимиз яратувчи ва бунёдкордир.

  “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида ички туризмни ривожлантиришга қаратилган эзгу тадбирлар ҳар бир юртдошимизга ўзгача завқ бағишламоқда.

Отабек АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 1847 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus