Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Замонавий тиббий хизмат – аҳоли саломатлигининг муҳим омили


Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, Ўзбекистон ва Япония давлатлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб, бугунги кунга қадар ижтимоий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда кўплаб лойиҳалар амалга оширилди. Келажакда яна турли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни таъминлашга хизмат қиладиган бир қатор лойиҳалар устида ҳам самарали иш олиб борилаётгани эса бу хайрли ишларнинг бардавомлигидан далолат беради.

Хусусан, “Навоий иссиқлик электр станция”сида Япониянинг “Мitsubishi” компанияси билан ҳамкорликда қуввати 478 мегаватт бўлган буғ-газ қурилмаси ишга туширилгани, айни пайтда ушбу корхонада JICA халқаро ҳамкорлик ташкилотининг молиявий иштирокида қуввати 450 мегаваттга тенг иккинчи лойиҳа қурилиши бошлаб юборилгани Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг амалий исботидир.

Шунингдек, айни пайтда “Навоийазот” корхонасида амалга оширилаётган 3 та йирик инвистицион лойиҳалардан - “Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш комплексини қуриш” лойиҳаси “Мitsubishi” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Япония Ҳукуматининг JICA халқаро ҳамкорлик ташкилотининг “Ноинфекцион касалликлар профилактикаси” лойиҳаси доирасида 2011-2013 йиллар давомида Навоий вилоятининг Кармана ва Нурота туманларидаги 4 та қишлоқ врачлик пунктларида ўн мингдан ортиқ аҳолининг тиббий кўрикдан ўтказилиб, кўплаб касалликларнинг олди олингани, яширин кечаётган касалликларнинг аниқлангани кунчиқар мамлакат билан тиббиёт соҳасида ҳам самарали алоқалар йўлга қўйилганлигини кўрсатади.

Куни кеча Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига Япония Ҳукуматининг JICA халқаро ҳамкорлик ташкилотининг беғараз грант маблағлари эвазига 5 миллион 610 минг долларлик 92 турдаги энг замонавий тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналар топширилди.

Тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналарнинг тантанали топшириш маросимида Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов, Япония Ҳукумати элчиси жаноб Ито Нобуаки ва бошқалар сўзга чиқиб, ушбу замонавий тиббий жиҳозлар аҳолининг саломатлигини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилишини таъкидлашди.

Замонавий компьютер томография, рақамли рентген ҳамда юрак тож томирларида текшириш ва аниқланган касалликларни даволаш имкониятини берувчи ангиография ускуналари, дистанцион литотриптор, кўз касалликларини даволашда жаҳоннинг энг илғор усулларни қўллаш имконини берувчи лазер аппаратлари, лаборатория ва ультратовуш диагностикаси, жарроҳлик ва анес-тезиология аппаратлари албатта, касалликларга тез ва аниқ ташхис қўйишда муҳим ўрин тутади.

— Бунги кунда марказимизда 50 нафар шифокор, 170 нафардан ортиқ ҳамширалар самарали фаолият кўрсатиб келаяпти. 

Марказни тажрибали кадрлар билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Хусусан, келтирилган юқори технологияли ускуналарда фаолият юритиш учун Япония пойтахти Токио шаҳрида “Интервенцион кардиология” йўналиши бўйича таълим олган Нозима Бўронова, Россия Федерациясида таълим олиб, нозодлик диссертациясини ёқлаган Ўткир Хушвақтов ва бошқа Европанинг етакчи клиникаларида таълим олиб, билимларини мустаҳкамлаган мутахассислар келгусида халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишади, — дейди Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Бахтиёр Бозоров.

Ушбу тиббий жиҳозлар аҳолининг оғирини енгил, узоғини яқин қилади. Эндиликда кўпгина касалликларга ташхис қўйиш ва даволаш пойтахтда эмас, шу ернинг ўзида амалга оширилиши имконияти яратилди.

— Мен 2012-2014 йиллар давомида Япония давлатида клиник арденатурада таҳсил олиб қайтдим. “Интервенцион кардиология” йўналиши бўйича олган билимларимни бугун вилоятимиз тиббиёт соҳасида қўлламоқдаман. Ушбу йўналишдаги замонавий жиҳозлар беморга касаллик бўйича шошилинч ташхис қўйиш ва тез даволаш имкониятини беради.  Замонавий тиббий хизмат аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга муҳим омилидир, албатта, — дейди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори Нозима Бўронова.

Ушбу замонавий тиббий ускуналар нафақат Навоий вилояти, балки қўшни вилоятлар аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишга ҳам хизмат қилади.

Отабек АСЛОНОВ.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 767 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus